Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Туронбанк”нинг Самарқанд вилоятида ҳам банк хизматлари офиси иш бошлади

Янгиланган сана:  28 Декабр 2019, 11:55
28 Dec 2019

Мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида “Туронбанк” АТБ томонидан ташкил этилаётган “Банк хизматлари офис”ларининг навбатдагиси Самарқанд вилояти Оқдарё тумани фуқароларига ўз эшикларини очди.

photo_2019-12-27_18-17-25.jpg

“Лойиш” номи остида иш бошлаган замонавий офис истеъмолчиларга кенг кўламли молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш баробарида, ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариши билан ҳам аҳамиятлидир.

Шунингдек, туманда истиқомат қилувчи 150 мингдан зиёд фуқаролар 24/7 режимида ишловчи банкомат ва инфокиосклардан ҳам куннинг исталган вақтида эркин фойдаланишлари мумкин. Унда миллий ва халқаро пластик карталардаги маблағларни нақдлаштириш, коммунал, уяли алоқа каби қатор тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

photo_2019-12-27_18-17-32.jpg

Бундан ташқари, “Туронбанк” АТБ мижозлар учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди. Унга кўра, барча “Банк хизматлари офислари”нинг янги мижозлари учун “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланди, яъни 0%.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 309
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech