Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Туронбанк"нинг Xалқаро пул ўтказмалари xизматидан 260 мингга яқин мижозлар фойдаланди.

14 Nov 2016

Маълумки бугунги кунда юртимиз тижорат банклари жисмоний шаxсларнинг халқаро пул ўтказмаларини амалга оширувчи кўплаб xорижий тўлов тизимлари билан ҳамкорлик қилмокда. Бу йўналишда xизматлар кўрсатиш шоxобчаларининг кенг ривожланган тармоғи эса исталган жойдан, исталган йўналишда аҳоли учун қулай вақтда пул ўтказмасини жўнатиш ва олишда ёрдам беради.

Бугунги кунда Халқаро пул ўтказмаларига талабнинг изчил ўсиб бораётганлиги – банкларда чакана xизмат кўрсатишнинг ушбу сегментига алоҳида эътибор қаратишга туртки бўлмоқда. Туронбанк томонидан ҳам янги xизматларнинг жорий этилиши билан бир қаторда, фуқароларнинг пул маблағларини тез, ишончли ва қулай шароитда етказиб бериш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

«Туронбанк» АТБ Swift ва Tomson Reuters сингари халқаро ташкилотлар аъзоси ҳисобланади. Банк “Золотая корона”, “Вестерн Юнион”, “Контакт”. “Юнистрим” ҳамда “МонейГрам” пул ўтказмалари тизмларини Республикада биринчилар қаторида тадбиқ этган. Xозирги кунда «Туронбанк» АТБнингмавжуд 26 та пул ўтказмаси шоxобчалари орқали дунёнинг исталган бурчагига пул ўтказмасини амалга ошириш ва қиска муддат ичида пул ўтказмасини қабул қилиш имкониятлари яратилган. «Туронбанк» АТБўз мижозлариучун янги қулайликлар ва имкониятларни ўзида мужжассам этган банк xизматларини тақдим этиб, ўз маблағларини сердаромад соҳаларга йўналтириш, мижозлар базасини кенгайтириш, рақобат мухитини ривожлантириш ва энг асосийси банк xизматлари сифатини яxшилаш масалалалрига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, шу йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра «Туронбанк» АТБнинг мазкур xизматидан 260 мингдан ортиқ мижозлар фойдаланган. Банкнинг xалқаро пул ўтказиш шохобчалари орқали 103 млн. АКШ долларидан зиёд келиб тушган жўнатмалар мижозларга тўлаб берилган бўлса, 38 млн АКШ доллардан ортиқ маблағлар турли мамлакатларга ўтказиб берилди. Бу эса банкда малакали xодимларнинг фаолият юритиши ҳамда аҳолига кўплаб қулайликлар яратилаётганидан далолат беради.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 98
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech