Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда

Янгиланган сана:  12 Июл 2019, 15:17
Туронбанк оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда
12 Jul 2019

«Туронбанк» АТБнинг республикамиз бўйлаб 20та филиали томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарорига ҳамда 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан банк томонидан жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига жами 139,4 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. 

Шундан, 2019 йил давомида 119,7 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди. Хусусан, 338 та тадбиркорлик субъектларига жами 43,3 млрд. сўм миқдорида, 6 284 та жисмоний шахсларга жами 96,0 млрд. сўм, шундан 3 021 таси кам таъминланган оилаларга жами 19,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилган. Ажратилган кредитлар натижасида қарийб 6,3 мингта иш ўрни яратилди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг май ойида Туронбанк раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг барча туманларида сайёр қабуллари ташкил этилди. Тадбиркорлар ва аҳоли иштирокида юзма-юз ўтказилган сайёр қабулларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида имтиёзли кредитлар олишда дуч келаётган айрим муаммолар, тўсиқлар жойида ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш, текшириш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар тегишли банк мутахассислари томонидан назоратга олинди.

vidy-i-osobennosti-teplic-s-otkryvayushchejsya-kryshej-21.jpg

Тадбирлар давомида банк раҳбар ва мутахассислари томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлиги даражасини ошириш, уларнинг оқилона қарор қабул қила олишга йўналтирилган билим, кўникма ва ёндашувларини шакллантириш, шунингдек ушбу билимларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш учун ўқув-машғулотлари ҳам ўтказилди.

«Туронбанк» АТБ томонидан амалга оширилаётган ишларга назар ташласак, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ўз хонадонларида ўз бизнесларини бошлашлари, рўзғорини обод этиб, даромадга эга бўлишларида молиявий кўмак берилаётганлиги таҳсинга лойиқдир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 749
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech