Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

«Туронбанк» пластик карточкалари фаолияти бўйича

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
25 Jun 2016

Бугунги кунда пластик карточкалар орқали нақд пулсиз замонавий электрон ҳисоб-китоблар тизимига асосланган тўлов тизимини жадал ривожлантириш банклар олдига қўйилган устувор вазифалардан бири бўлмоқда.

Бу борада “Туронбанк” АТБнинг фаолиятини ҳам алоҳида таъкидлаш ўринлидир. Хусусан, жорий йилнинг 25 июнь ҳолатига “Туронбанк” АТБ томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 306 579 тани ташкил этиб, шундан 1 994 таси юридик шахслар ва 1 533 таси якка тартибдаги тадбиркорларга берилган корпоратив пластик карточкалардир. Йил бошига нисбатан жами пластик карточкалар сони 44 319 донага кўпайди.

Минибанклар, жамғарма кассалар, савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 3 520 дона тўлов терминаллари ўрнатилди. Шундан, юридик ташкилотларга 1 553 дона, хусусий тадбиркорларга 1 734 дона ва банк бўлинмаларига 118 дона тўлов терминаллари ўрнатилди. Жами ўрнатилган тўлов терминаллари сони йил бошига нисбатан 297 донага ўсишига эришилди.

Шу билан бирга, “Туронбанк” АТБ томонидан пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш бўйича 39 та инфокиоск ва 1 та банкомат ўрнатилди. Шунингдек, банкдан ташқари нақд пул массасини қисқартириш мақсадида нақд пулда тўловларни амалга ошириш имконини берувчи 150 та ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш тўлов терминаллари сотиб олиниб, шундан 94 таси Тошкент шаҳрида ва 56 таси вилоятларга ўрнатилди.  Улар орқали коммунал тўловлар, телефон алоқаси, уяли алоқа ва бошқа хизматлар учун ҳисоб-китоблар ўтказилмоқда.

Маълумот ўрнида 2016 йил 25 июнь ҳолатига банк филиалларида жами 38,0 минг дона пластик карточкалар заҳираси яратилганлигини таъкидлаб ўтишимиз жоиздир.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 513
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech