Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
Туронбанк томонидан амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
31 Jul 2018

Куни-кеча пойтахтимизнинг Миллий матбуот марказида «Туронбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан тизимда амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда банк томонидан давлатимиз томонидан белгиланган устувор вазифалар ижроси ва эришилган натижалар хусусида сўз борди. Бу ҳақда банк Бошқаруви Раиснинг биринчи ўринбосари Шохруҳ Шоаҳмедов журналистларга батафсил маълумот берди.

Унинг қайд этишича, жорий йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури ҳамда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, банк томонидан  кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қайд этиш жоизки, банкнииг ликвидлилик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби асосий кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланган бўлиб, унинг жами капитали жорий йил 1 июль холатига 852,8 млрд. сўмни ташкил этди. Ўз навбатида, банк кредит қўйилмалари биринчи июль ҳолатига кўра 1427,9 млрд. сўмга етди.

Айни дамда энг муҳим бўлган — тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида банк томонидан биргина 2018 йилда 507,9 млрд. сўм миқдорда маблағ ажратилди. Булар орасида ёш тадбиркор учун 2,4 млрд. сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантириш учун 27,1 млрд. сўм, сервис соҳасига 260,0 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга 1,9 млрд. сўм, ишбилармон аёллар раҳбарлик килаётган корхоналарга 52,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Мазкур сармоялар эвазига кўплаб янги иш ўринлари яратилганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Шунингдек, банк томонидан Президентимизнинг жорий йил 23 мартда қабул қилинган «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида юзасидан ҳам қатор ишлар қилинган. Жумладан, хизмат истеъмолчиларига қулайликлар яратиш мақсадида банк томонидан республиканинг ҳар бир ҳудудий филиалларида терминаллар ўрнатилиб, улар орқали хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилди. Шунингдек, банк томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига ўрнатилган  4 059та терминаллар орқали миллий ҳамда чет эл валютасидаги пластик карталарига хизмат кўрсатиш имкониятлари яратилди.

Тизимда  «TURON MOBILE»  мобил илова жорий этилган бўлиб, ушбу тизим орқали онлайн тарзда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги карталаридан пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш, онлайн тарзда конверсия амалиётларини амалга ошириш каби хизмат турлари кўрсатиб келинмоқда. 2018 йил 1 июль ҳолатига мобил илова орқали банк мижозлари томонидан 312,5 минг AҚШ доллари сотилди ва 121,8 млн. сум пул маблағлари миллий валютадаги омонатларга жойлаштирилган.

Масофавий банк хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида «Интернет-банкинг», «SMS-банкинг» ҳамда «Мобил-банкинг» тизимлари фойдаданувчилари сони бир неча баробарга ошиб бормокда. Шунингдек, банк билан мижоз ўртасидаги иш жараёнини янада соддалаштириш ҳамда сарфланадиган вактни тежаш мақсадида, хорижий валютадаги тўлов топшириқномаларини банк-мижоз дастури орқали автоматик тарзда ўтказиш жорий этилган бўлиб, ушбу хизмат тури банк тизимини янада такомиллаштиришга имкон яратди.

Анжуман сўнггида журналистлар ўзининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 585
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech