Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк томонидан Қашқадарё вилоятида мижозлар учун тадбир ўтказилди.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
17 Dec 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рахбарлигида жорий йилнинг 22 ноябр куни банк тизимини ислох этиш ва банкларнинг молиявий баркарорлигини мустахкамлаш, худудлар ва тадбиркорларнинг ривожлантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалаларига бағишланган йигилишларини ижросини таъминлаш максадида, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан Қашқадарё вилоятида юридик ва жисмоний шахслар учун тақдимот кўринишида саводхонлик тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида “Мижоз банк учун эмас, балки банк ўз мижози билан ишлаши керак” тамойили остида барча иштирокчиларга банкнинг бугунги кундаги молиявий иқтисодий ҳолати ва 2019 йилга мўлжалланган устувор йўналишлари билан бир қаторда, мижозлар учун замонавий банк хизмат турлари тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Туронбанк акциядорлик тижорат банки ўтган йиллар давомида  ўз фаолиятини кенгайтириб, мижозларга жозибадор хизмат турларини янада кўпайтириш, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини депозитларга жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришга оид дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Айниқса хизмат кўрсатиш маданияти ва тармоққа  бўлган ишончни янада ошириш, банк фаолиятига бозор механизмларини жорий этиш,  истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш  мақсадида онлайн микроқарз, мобил омонат хизматларининг жорий этилгани аҳолига катта қулайлик яратди.

Семинар тренинг тарзида ўтган саводхонлик тадбирида Ўзбекистон республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, банк хизматлари оммабоплигини таъминлаш, халқаро пул ўтказмалари, конверцион амалиётлар хусусида маълумотлар берилди.

 Саводхонлик тадбири давомида солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепсияси, тизимдаги ўзгаришлар, яратилган имконият ва имтиёзлар, солиқ ставкаларининг қисқартирилиши, солиқ ҳисоботлари-нинг соддалаштирилиши хусусида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, банк томонидан тадбиркорларга яратилган имкониятлар, валюта амалиёти турлари, мобил илова олиш, истеъмол кредити тартиблари борасида фикр мулоҳазалар юритилди, таклифлар ўртага ташланди. Айниқса, жисмоний шахслар учун масофадан хизмат кўрсатиш тизимининг жорий этилгани банк мижозлари учун катта имкониятлардан бири бўлди.

Интерфаол тарзда ўтган саводхонлик тадбири давомида мижозлар ва тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Тадбир сўнггида банкнинг доимий ва ишончли мижозларига қимматбаҳо совғалар топширилди.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 545
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech