Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк томонидан Халқаро кредит линиялари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар

3 Jul 2019

          Иқтисодиёт тармоқлари ҳамда кичик бизнес соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда “Туронбанк” АТБнинг ҳамкорлиги алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда “Туронбанк” АТБ томонидан хорижий кредит линияларини жалб қилиш ва уларни ўзлаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

         Ўтган йили банк томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3790-сонли Қарорига асосан 25,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб этилган. Бугунги кунда ушбу кредит линия маблағлари ҳисобидан 21,0 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари ўзлаштирилди. Хусусан, "АДИЗБОБО" ФХнинг Навоий вилояти Қизилтепа туманида 8,7 га ер майдонига иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун 2,6 млн.АҚШ доллари, "EAST-WEST SURXON" МЧЖ ҚКнинг Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида мева-сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари сотиб олиш лойиҳасини молиялаштириш учун 2,0 млн.АҚШ доллари, "SAG AGRO YAKKABOG'" МЧЖнинг Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида интенсив (ёнғоқ) боғ ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун 2,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди ва бунинг натижасида 135 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 сентябрдаги Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ва Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3283-сонли Қарорига асосан 10,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб этилган. Бугунги кунда ушбу кредит линия маблағлари ҳисобидан 9,1 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари ўзлаштирилди. Хусусан, "МИРЗАОБОД АСР ПАРРАНДА" МЧЖнинг Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида 6 дона товуқ (несушка) сақловчи ускуналар сотиб олиш лойиҳасини молиялаштириш учун 1,68 млн.АҚШ доллари, "ЖАВОҲИР САМАРҚАНД ПАРРАНДА АГРОФИРМАСИ" МЧЖнинг Самарқанд вилояти Булунғур туманида паррандачиликни ривожлантириш лойиҳасини молиялаштириш учун 995 минг АҚШ доллари, “MILK AGRO ALLIANCE” МЧЖнинг Тошкент вилояти Зангиота туманида наслли қорамоллар сотиб олиш лойиҳасини молиялаштириш учун 936 минг АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди ва бунинг натижасида 76 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-3974-сонли Қарорига асосан 40,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари жалб этилган. Бугунги кунда ушбу кредит линия маблағлари ҳисобидан 23,2 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит линия маблағлари ўзлаштирилди. Хусусан, "BEST-VEG" МЧЖнинг Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида мева-сабзавотларни қайта ишлаш ускуналари сотиб олиш лойиҳасини молиялаштириш учун 3,5 млн.АҚШ доллари, "JIANSHENG INTERNATIONAL AGRICULTURAL TECHNOLOGY" МЧЖнинг Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 3 га ер майдонига иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун 1,0 млн.АҚШ доллари, "ZARAFSHON GRAND BOG'LARI" МЧЖнинг Навоий вилояти Кармана туманида 3 га ер майдонига иссиқхона ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш учун 2,1 млн.АҚШ доллари, "ШИРИН НИЯТ БАРАКА" МЧЖнинг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида гилосни саралаш ва қадоқлаш ускуналари жамланмасини сотиб олиш лойиҳасини молиялаштириш учун 4,5 млн.АҚШ доллари, "ҚЎШҲОВУЗ" МЧЖнинг Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 10 га ер майдонига иссиқхона ташкил этиш (лимон) лойиҳасини молиялаштириш учун 2,5 млн.АҚШ доллари, "БОҒБОН САРКОР" ФХнинг Фарғона вилояти Тошлоқ туманида 3 га ер майдонига иссиқхона ташкил этиш (лимон) лойиҳасини молиялаштириш учун 880 минг АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилди ва бунинг натижасида     164 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган.

         Бундан ташқари “Туронбанк” АТБ томонидан ТИФ Миллий банки орқали жалб этилаётган Эксимбанк (Хитой) кредит линия маблағларини жалб қилиш юзасидан 2019 йил 15 февралдаги PF/R-2019/3-сонли Келишувга асосан 20,0 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари жалб қилинди. Ҳозирги кунда ушбу кредит линия маблағлари тўлиқ ўзлаштирилди.

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 майдаги “2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ПҚ-2947-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларни модернизация қилиш, янги кичик ГЭСларни қуриш учун Хитойнинг Экспорт-импорт банкининг 58,5 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини жалб қилиш юзасидан Келишув имзоланди ва лойиҳалар молиялаштирилмоқда.

       Шу билан бирга 2018 йил мобайнида мазкур йўналиш бўйича Хитойнинг Экспорт-импорт банки билан қўшимча 85,8 млн.АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини жалб қилиш юзасидан Келишув имзоланган ва республикамиздаги мавжуд 4 та ГЭСни модернизация қилиш ва 5 та кичик ГЭСларни қуриш ишларини молиялаштириш бошлаб юборилган.2019 йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ таркибидаги ГЭСларни модернизация қилиш, янги кичик ГЭСларни қуриш учун Хитойнинг Экспорт-импорт банкидан 40,7 млн. АҚШ доллари ва 24,8 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини жалб қилиш юзасидан Келишув имзоланиши бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

       Шунингдек, “Туронбанк” АТБ ва Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ўртасида 5,0 млн.АҚШ доллари миқдорида Келишув имзоланиш арафасида турибди.

       Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қийматни яратиш занжирини ривожлантириш” қўшимча молиялаштириш лойиҳаси кредит линия маблағлари ҳисобидан 40,0 млн.АҚШ доллари, Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси кредит линия маблағлари ҳисобидан 10,0 млн.АҚШ доллари, Халқаро ислом савдо-молиялаштириш корпорацияси кредит линия маблағлари ҳисобидан 6,0 млн.АҚШ доллари, Росэксимбанк (Россия) кредит линия маблағлари ҳисобидан 7,4 млн.АҚШ доллари, ВЭБ (Россия) кредит линия маблағлари ҳисобидан 5,0 млн.АҚШ доллари, Газпромбанк (Россия) кредит линия маблағлари ҳисобидан 5,0 млн.АҚШ доллари ва АКА Банк (Германия) кредит линия маблағлари ҳисобидан 12,0 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағлар жалб этилиши режалаштирилган ва ҳозирги кунда музокаралар давом этмоқда.

     Ушбу хорижий кредит линиялари ҳисобидан жалб этилган маблағлар иқтисодиётимизнинг турли жабҳаларига йўналтирилиб, кўплаб ишчи ўринларининг яратилишига замин бўлмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 111
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech