Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк томонидан янги «Автокредит аванс» жамғарма омонати жорий қилинди.

12 Apr 2016

Ушбу омонат иккиламчи бозордан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ёки бошқа автотранспорт воситаларини сотиб олишга автокредит олишни хоҳловчи жисмоний шахслардан қабул қилинади. Бунда кредит эвазига сотиб олинаётган автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган бўлиши шарт.

Автокредит шартларига кўра кредит олиш истагини билдирган шахс ушбу омонатга автомашина қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги маблағни «Автокредит аванс» омонатига нақд пул шаклида топшириши лозим. 

Бунда омонатга йиллик 7% миқдорда фоиз тўланади.

Омонат муддати – 36 ой.

Автокредит муддати – 36 ой.

Автокредитнинг фоиз ставкаси мижоз томонидан “Автокредит аванс” омонатига топширган маблағ миқдоридан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ўрнатилади:

Бошланғич бадал (омонат) миқдори

Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси

25%

14%

35%

12%

50%

10%


Омонатнинг афзаллиги:

Банк мазкур омонатга маблағ қўйиш вақтининг ўзида омонатнинг бутун амал қилиш даври (36 ой) учун фоиз маблағларини мижоз пластик карточкасига кирим қилиб бериш орқали аванс тариқасида олдиндан тўлаб беради.

Мижоз ушбу маблағни автотранспорт воситаси олди-сотдиси билан боғлиқ харажатларга ёки бошқа эҳтиёжлар учун ишлатиши мумкин.

Ушбу кредитни олиш учун мижоз банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиш лозим:

1.     Иш жойидан ойликлар туғрисида маълумотнома (охирги 1 йил учун)

2.     Меҳнат дафтарчаси тасдиқланган нусхаси

3.     ИНПС тасдиқланган нусхаси

4.     Яшаш жойидан маълумотнома

5.     СТИР (ИНН)

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 84
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech