Сўнгги йилларда ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш бўйича республикада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни ташкил этиш бўйича республикамизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Тижорат банклари томонидан “Республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари” доирасида лойиҳаларга белгиланган муддатларда кредит маблағларини ажратиш ва лойиҳаларнинг самарали ишлаши учун молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу жумладан, «Туронбанк» АТБ ҳам мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишига йўналтирилган давлат дастурларини, тармоқ ва ҳудудий дастурларини қамраб олган лойиҳалар бўйича инвестицион кредитларни ўз вақтида ажратиш орқали ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, «Туронбанк» АТБ томонидан “Республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари” доирасида жорий йилда жами 22 та лойиҳага 2,3 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилиши таъминланди. Дастурлардаги лойиҳалар амалга оширилиши натижасида
152 та янги иш ўринлари ташкил этилди.