Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк: VISA халқаро пластик карталарини тақдим этади.

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
7 Apr 2016

Халқаро майдонда иқтисодий алоқаларнинг интеграциялашуви ривожланган давлатлар ва ривожланаётган мамлакатлар тўлов тизими, жумладан нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизими инструментларидан бири бўлган халқаро банк пластик карточкаларининг ривожланишига ҳам кенг замин яратди.

Биламизки, республикамизда фаолият юритаётган тижорат банклар ушбу халқаро тўлов тизимларга мустақилликнинг илк йиллариданоқ аъзо бўлиб, ҳозирда банклар томонидан эмиссия қилинган пластик карталар ўз эгаларига чет эл мамлакатларида ҳам муаммосиз фойдаланиш имкониятларини бермоқда. Шу қаторда «Туронбанк» АТБ ҳам 2009 йилдан буён VISA халқаро тўлов тизимига аъзо сифатида аҳолига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмокда.

Visa — бу глобал халқаро тўловлар тизимлари орасида етакчи тизимлардан бири бўлиб, у дунёнинг 200 дан зиёд мамлакатларда VISA карта эгаларига, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига, молиявий ва ҳукумат муассасаларига тез, ишончли ва ҳавфсиз электрон тўловлар тармоқларига уланиш имкониятини беради. VISA тўлов тизими туфайли кундан-кунга кўплаб кишилар электрон тўловларнинг афзалликларини ҳис этмоқдалар.

Нақд пул маблағларини пластик карталарга кирим қилишда ўзингиз билан катта миқдордаги нақд пулларни олиб юриш зарурати бўлмайди ва бунда ўз жамғармаларингизни йўқотиш хатари минимал даражада бўлади. Чет элга чиқишда пластик карта ҳисобидаги маблағлар декларация қилинмайди. VISA пластик карталари – бу сизнинг маблағларингиз сақланаётган ҳисобрақамлар калитидир.

VISA пластик карталари орқали кўплаб давлатларнинг савдо марказлари, интернет-дўконлари, хизмат кўрсатиш шохобчаларида электрон тўловларни амалга ошириш, авиачипталарни сотиб олиш, меҳмонхоналарни банд қилиш каби транзакцияларни амалга ошириш, шунингдек, банкомат ва терминаллар орқали пулларни нақдлаштириш каби имкониятлар мавжуд.  

«Туронбанк» АТБ ҳам мижоз банк учун эмас банк мижоз учун тамойилига асосланган ҳолда ўз мижозлари учун янги қулайликлар ва имкониятларни ўзида мужассам этган Visa Electron, Visa Classic, Visa Gold ва юридик шахслар учун эса Visa Business карталарини тақдим этади.

Visa Electron

    Visa Electron карталари оркали амалиётлар карта электрон тизими текширувидан ўтгандан сўнг картанинг реквизитлари тўғрилиги аниқланиб, карта ҳисоб рақамида етарли пул маблағлари бўлгандагина амалга оширилади. Шу боис Visa Electron карталари ҳимояланган карталар сирасига киради.    

Карта имкониятлари:

· Терминаллар оркали тўловларни амалга ошириш;

· Банкоматлар ва банк терминаллариорқали электрон пулни нақдлаштириш;

Visa Classic

Visa Classiс бу —дунё бўйлаб  миллиондан ортиқ одамлар фойдаланадиган кенг тарқалган карталардан биридир. Мазкур картадан дунёнинг барча нуқталарида фойдаланиш мумкин, хусусан, интернет оркали тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Картани электрон ва ноэлектрон терминалларда ҳам ишлатса бўлади. Карта ёрдамида авиачипталар ва меҳмонхоналарни банд қилиш имкониятлари ҳам мужассам.  

Карта имкониятлари:

·       Интернет орқали тўловлар;

·       Терминаллар орқали тўловлар;

·       Банкоматлар ва банк терминаллари орқали картани нақдлаштириш;

Visa Gold

Элита карта туркимига  кирувчи Visa Gold картаси ўз эгаларига чет мамлакатларда юқори даражадаги сервис хизматларини тақдим этмоқда. Visa Classic ва Visa Electron карталаридан фарқли равишда Visa Gold карта эгаларига VIP даражадаги сервиc хизматларитақдим этилади. Кўплаб савдо дўконлар ва мехмонхоналарда карта эгаларига чегирмалар тақдим этилади.  

Карта имкониятлари:

·      Интернет орқали тўловларни амалга ошириш;

·      Терминаллар оркали тўловларни амалга ошириш;

·      Банкоматлар ва банк терминаллари оркали картани нақдлаштириш;

VISA BUSINESS

Visa Business – юридик шахсларга мўлжалланган карта тури бўлиб, карта ёрдамида корхона хизмат сафари харажатларини, турли хил тўловларни, шартнома асосидаги тўловларни амалга ошириш мумкин.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 670
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech