Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги йил таътилини илиқ денгиз соҳилларида ким ўтказиши аниқ бўлди

6 Dec 2019

Маълумки, “Туронбанк” АТБ глобал тўлов индустриясида фаолият юритаётган энг илғор технологик компания бўлмиш “Mastercard” халқаро тўлов тизими билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, ўзининг замонавий менежмент стратегиясида иш юритмоқда. Хусусан, жорий йил бошидан молия муассасаси ушбу турдаги халқаро пластик карталарини тўлақонли эмиссия қилишни бошлади. Айни пайт банкда икки турдаги яъни “Mastercard Standard” ва “Mastercard Gold” карталари муомалада бўлиб, уларга “MyTuron” иловаси орқали чекланмаган миқдорда хорижий валюта сотиб олиш имконияти берилган. Аҳамиятлиси, ҳисобот даврида шу каби пластик карточкаларнинг 7,5 минг таси аҳолига тақдим этилди.

f4e33b7b-dd91-4f1c-acb2-3f11828aa2d4.jpg

Яна бир жиҳатни қўшимча қилиш керак, “Туронбанк” АТБ “Mastercard” карталарининг оммабоплигини ошириш, истеъмолчиларга унинг кенг имкониятларини етказиш мақсадида қатор акцияларни ҳам ўтказиб келмоқда. Улардан бири жорий йилнинг 15 август санасидан 30 ноябрга қадар давом этган “Mastercard” халқаро пластик карталаридан фойдаланинг ва Янги йил таътилини Жанубий – шарқий Осиёнинг илиқ денгиз соҳилларида Туронбанк билан ўтказинг” номли акциядир. 

db7e3dbc-b0e3-4932-ac42-d392f1bd7129.jpg

Унда қатнашиш учун иштирокчилар “Mastercard” халқаро пластик карталари орқали камида 300 доллари миқдоридаги тўловни амалга оширишларининг ўзи кифоя эди. Ғолиб эса тасодифий танлов шартларига кўра аниқланди. Ушбу омадли мижозга совринни топшириш маросими эса “Туронбанк” АТБнинг Бош офисида тантанали тарзда ўтказилди.

ca91ee82-9e58-430e-973a-d37b80e60c68.jpg

Унда молия муассасаси Бошқарув Раиси ўринбосари Рискулов Акмал Толибжонович, “Mastercard” бизнесини Марказий Осиё мамлакатларида ривожлантириш директори Антон Бороздин, компания вакиллари Юрий Батхин ва Игорь Степанов ҳамда мижозлар иштирок этишди.

015aa543-516d-45e3-8cb2-64d8f68e308c.jpg

Сўзга чиққанлар, “Туронбанк” АТБ ва “Mastercard” халқаро тўлов тизими ўртасида кенгайиб бораётган мустаҳкам ҳамкорлик ва амалга оширилиши кутилаётган янги лойиҳалар ҳақида йиғилганларга маълумот беришди. Уларнинг фикрича, қисқа вақт ичида банкнинг шу турдаги карталари кенг оммалашишида, кўрсатилаётган сифатли молия хизматларининг ўрни аҳамиятлидир. Мижозларнинг банкка бўлган ишончи эса бу йўналишда янада кўпроқ ишлашга ундайди.

6a0bb4ad-fe60-4a8c-a4f3-763925ef6f85.jpg

Шу ўринда айтиш керак, 15 август санасидан 30 ноябрга қадар давом этган мазкур акцияда кўплаб мижозлар иштирок этган бўлиб, улардан фақат бир нафар омадли инсон Олег Пак янги йил таътилини Жанубий – шарқий Осиёнинг илиқ денгиз соҳилларида ўтказиш имкониятини қўлга киритди. Унинг оила аъзоларига эса тантанали тарзда махсус сертификат топширилди.

052035df-bd18-4dc1-a721-fa289bca8af7.jpg

Тўғрисини айтсам, ҳеч ҳам кутмаган эдик. Ўғлим “Туронбанк” АТБнинг бир неча йиллардан буён мижози ҳисобланади. Хизматлари, таклиф этаётган молиявий маҳсулотлари менга жуда маъқул. Фаолиятим меҳнат фаолияти сабаб кўп вақт чет эл сафарларида бўлади. Шунинг учун ҳам “Туронбанк” АТБнинг “Mastercard” халқаро карталаридан мунтазам фойдаланади. Ҳозирга қадар биз ҳеч қандай ноқулайликларни сезмадик. Ҳаммаси аъло даражада. Қандайдир саволлар туғилса, банк ходимлари зудлик билан жавоб топиб, бир неча дақиқалар ичида масалани ҳал этишади. Бу акцияда ғолиб бўламиз деб ўйламаган эдик. Бундай тантанали тарзда тақдирлашганидан жуда ҳам хурсандман. Бу биз мижозлар учун ажойиб рағбатдир. Ҳам сифатли хизмат ҳам мана бундай катта совғалар. Бу шунчаки, қойилмақом. Бундан кейин ҳам банк билан ҳамкорликни давом эттирамиз, деди банк мижози Олег Пакнинг онаси Магай Галина.

90f462d1-a704-490f-9381-cf76d92e3098.jpg

Бундан ташқари, тақдирлаш маросими давомида йиғилганлар билан турли викторина ўйинлари ҳам ўтказилиб, саволларга тўғри жавоб берганларга совғалар тақдим этилди.

b6ad7af3-bfa0-4a67-b2eb-4602a45c532e.jpg

Шу ўринда қўшимча қилиш керак, бу “Туронбанк” АТБнинг “Mastercard” халқаро тўлов тизими билан ҳамкорликда ташкил этган биринчи акцияси эмас. Жорий йилнинг март ойидан 1 июнь санасига қадар ҳам мега акция ўтказилган эди. Унинг доирасида эса 100 нафарга яқин мижозларга турли хилдаги махсус совғалар топширилиб, энг омадли иштирокчига Nexia III енгил автомобили тақдим этилган.

Бир сўз билан айтганда, Туронбанк АТБ замонавий ахборот – коммуникация технологияларига асосланган ҳолда молиявий барқарорлик белгисига эришиш учун олға қадам босмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 105
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech