Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк ёшлари доимий эътиборда

Янгиланган сана:  28 Март 2019, 12:56
18 Mar 2019
Жамиятимизда барча соҳада босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти аввало, кадрлар сиёсати билан бевосита боғлиқ.  Сабаби,  малакали ва ўз ишининг фидойиларигина юрт равнақига чинакам ҳисса қўша олади. 

Шу боис юртимиздаги тижорат банкларида ҳам кадрлар масаласига алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, банкларнинг муваффаққиятли ривожланиши учун муносиб номзодларни тўғри танлаш, уларни қайта тайёрлаш, баҳо бериш ва рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга.

“Туронбанк” АТБ ҳам айни пайтда кадрларнинг амалдаги ва истиқболли захирасини шакллантириш, уларни босқичма-босқич раҳбарлик лавозимларга тайёрлаб бориш, сиёсий, иқтисодий ва маънавий билим даражаларини ошириш мақсадида қатор саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда.

Бугунги кунда “Туронбанк”да 1200 нафардан ортиқ ходим фаолият юритмоқда. Уларнинг аксарини ёшлар ташкил этади.  

Кадрлар малакасини ошириш билан бўлимининг асосий вазифаси ўқув марказлари билан келишган ҳолда ҳудудий филиаллардаги ҳар бир ходимнинг малакасини ошириб боришдир. 

Банкимиз томонидан ёш кадрларни билим ва малакаларини ошириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк билан Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси ҳамкорликда режа асосида ходимларнинг малакалари оширилиб, ўқитиб борилаётгани фикримиз тасдиғидир. Шу билан бирга айни пайтда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали банк ходимларини хориж мамлакатларида магистратура, малака ошириш ва стажировка  йўналишларида таҳсил олишлари учун ўн нафар номзодни тақдим этдик. Қолаверса, ҳар бир филиалда ёш кадрлар билан ишлаш бўйича алоҳида ходимларимиз бор.

Шунингдек, банкимизда ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқариш масаласи ҳам алоҳида эътибор қаратилмқода. Мисол учун, ҳар йили Олий таълим муассасаларида иқтисодиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган 4-курс талабалари танлов асосида ишга қабул қилинади. Хусусан, ўтган йили октябрь ойида ҳам тест синовлари асосида ана шундай 44 та талаба саралаб олиниб 0,5 ставкада ишга қабул қилинди. Ҳозирда илми толиблар ҳам ўқиб, ҳам иш тажрибасига эга бўлиб бормоқдалар.

Шунингдек, банк раҳбарияти томонидан ёшларнинг маънавий камолоти масаласи ҳам доимий эътиборда. Шу боис банкнинг ҳеч бир  тадбир семинарлари таниқли шоир-ёзувчилар, халқимиз ардоғидаги санъаткорлар иштирокисиз ўтмайди. Қолаверса, ҳар ой Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, шу асосда эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқиндагина буюк бобокалонларимиз Алишер Навоий ва Захриддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб ўтказилган ижодий кечада ҳам таниқли сухандон, шоир ва ёзувчи Муслимбек Йўлдошев таклиф этилиб, банк ходимлари билан сермазмун суҳбат қурди. Бундан ёшларимиз бир олам таассурот олиб, адабиёт оламига саёҳат қилди.  

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Йил бошида Туронбанкнинг бир йиллик иш режаси тузилиб, унга кўра, банк ходимлари учун вилоятларда ҳам ўқув семинарлари, ҳам саёҳатлар ташкил этилади. Билимини ошириш ва ҳамкасблари билан тажриба алмашиш мақсадида бошқа вилоятга ташриф буюрган банк ходимлари ўша ердаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш имконига эга бўладилар. Энг муҳими, саёҳат давомидаги барча йўл ва дам олиш харажатлари банк томонидан молиялаштирилади ҳамда ёшларнинг билим ва малакаси оширилиб, дам олишлари учун барча шароитлар яратилади.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 4131
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech