Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк замонавий хизматлар оммабоплигини ошириш йўлида

Янгиланган сана:  27 Июн 2019, 15:15
27 Jun 2019

Мамлакатимизда банклараро рақобат шароитида аҳолига замонавий банк хизматларини кўрсатиш «Туронбанк» АТБ ривожининг муҳим жиҳатига айланмоқда. Бу борада банк молия бозорининг энг жадал ривожланаётган сегменти, яъни чакана хизматлари сифати ва кўламини ошириш мақсадида, мижозларга тезкор ва қулай хизмат турларини таклиф этади.

Жумладан:

- Инновацион хизмат турларидан фойдаланган ҳолда ўз-ўзига хизмат кўрсатишни янада оммалаштириш мақсадида республиканинг барча худудларида 24/7 ёки 365 тизимида фаолият юритувчи “Автоматлаштирилган тўлов марказ”лари жорий этилиб, уларда жами 60 та миллий валюта, 28 та хорижий валютада хизмат кўрсатувчи банкоматлар ва 214 инфо-киоскалар ўрнатилган;

- Туронбанк тижорат банклар ўртасида биринчи бўлиб “MasterCard“, “UnionPay”, “Humo” ва “UzCard” тўлов тизимларига мансуб тўлов карталарини бир банкомат ёки терминалда хизмат кўрсатиш амалиётини жорий қилган.
Туронбанк томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти худудида жами 2200 дона “Хумо” миллий тўлов тизимига мансуб тўлов терминаллари ўрнатилди;

- Туронбанкда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш ва пластик карточкалар эмиссиясини кўпайтириш борасида қатор амалий чоралар кўрилиши натижасида бугунги кунда банк томонидан муомалага чиқарилган пластик карточкалар сони 513 минг донани ташкил этди (шундан, 2050 та “Humo” пластик карточкалари).

Шунингдек, банк томонидан мини-банклар, жамғарма кассалари, савдо ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 6700 дона, жумладан, юридик ташкилотларга 3100 дона, хусусий тадбиркорларга 3300 дона, банк бўлинмаларига 162 дона ва коммунал ташкилотларга 50 дона тўлов терминаллари ўрнатилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Банк томонидан 240 дан ортиқ инфокиосклар жойлаштирилгани эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини кўрсатмоқда. Шу жумладан банк томонидан савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига ўрнатилган барча терминаллар орқали UnionPay карта эгаларига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Бугунги кунда Туронбанкда жозибадор шартларда йиллик 21% гача миллий валютадаги ҳамда 7% гача хорижий валютадаги муддатли, жамғарма ва онлайн омонатлар амал қилмоқда.

“MyTURON” мобил иловаси орқали онлайн тарзда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги карталаридан пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш, онлайн тарзда конверсия амалиётларини амалга ошириш каби хизмат турлари кўрсатиб келинмоқда. Йил бошидан мобил илова орқали банк мижозларига 5 млн. 130 минг АҚШ доллари сотилди ва 1,5 млрд. сўм пул маблағлари миллий валютадаги омонатларга жойлаштирилди. Шунингдек, 2019 йил бошидан жисмоний шахслар томонидан масофавий хизматлари орқали жами 46,4 млрд. сўмлик 14 минг дона транзакциялар амалга оширилган.

Шу билан бирга, банкимизда аҳоли омонатлари дахлсизлигини таъминловчи биометрик идентификациялаш ҳамда кредитлашнинг «Овердрафт» ва «Микроқарз» каби банк маҳсулотлари жорий қилинган.

Мижозларга қулайлик яратиш, банк хизматларини автоматлаштириш ҳамда масофавий банк хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида “Интернет-банкинг”, “SMS-банкинг” ҳамда “Мобил-банкинг” тизимлари фойдаланувчилари сони бир неча баробарга ошиб бормоқда.

Ишончимиз комилки, банкда тўпланган бой тажриба ва кенг имкониятлар энг муҳим бўлган “Банк-Мижоз” алоқасини мустаҳкамлашга йўналтирилганлиги бизнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз келгусида ҳам янада муқаффақиятли давом этишига қатъий ишонч уйғотади.



/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1006
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech