Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанк жисмоний шахслар учун янги автокредит жорий қилди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
14 Oct 2016

Туронбанк мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида жисмоний шахслар иккиламчи бозордан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган транспорт воситасини банк кредитлари ҳисобидан сотиб олишлари учун янги “Автокредит Люкс” ва “Автокредит Плюс” кредитларини жорий қилди.

“Автокредит Люкс”

Кредит мақсади: Жисмоний шахслар томонидан иккиламчи бозордан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси сотиб олиш.

Кредит муддати: 3 йил

Фоиз ставкаси:  “Автокредит Люкс”  жамғарма депозит ҳисобварағига топширилган бошланғич бадал миқдоридан келиб чиқиб қуйидагича ўрнатилади:

1

Бошланғич бадал миқдори

Кредитни йиллик фоиз ставкаси

2

25%

19%

3

35%

18%

 

Жамғарма омонат ҳисобварағига қўйиладиган бошланғич бадал сотиб олинаётган автомашина қийматининг 25% фоизидан кам бўлмаган миқдорда миллий валютада нақд пул кўринишида қўйилиши лозим.

Жамғарма омонат ҳисобварағига қўйилган бошланғич бадалга фоизлар йиллик 18% ҳисобида олдиндан ҳисоблаб, “Туронбанк” АТБ томонидан очилган пластик карточка ёки омонат ҳисобварағига ўтказиб  берилади.

Автокредит суммаси қолдиғи омонатдаги маблағ билан тенглашганда омонатдаги маблағлар муддатидан олдин кредит ва фоиз қарздорлигини сўндирилишига рухсат этилди. Бундан омонат ёпилган санадан кейинги давр учун олдиндан ҳисоблаб тўлаб берилган маблағлар омонат суммасида чегириб қолинади.

 

“Автокредит Плюс”

Кредит мақсади: Жисмоний шахслар томонидан иккиламчи бозордан Ўзбексистон Республикасида ишлаб чиқарилган транспорт воситаси сотиб олиш;

Кредит муддати: 3 йил

Фоиз ставкаси:  “Автокредит Плюс”  жамғарма депозит ҳисобварағига топширилган бошланғич бадал миқдоридан келиб чиқиб қуйидагича ўрнатилади:

1

Бошланғич бадал миқдори

Кредитни йиллик фоиз ставкаси

2

25%

17%

3

35%

15%

4

50%

13%

 

Жамғарма омонат ҳисобварағига қўйиладиган бошланғич бадал пластик карточка ҳисобварағидан қўйилиши мумкин.

Жамғарма омонат ҳисобварағига қўйилган бошланғич бадалга фоизлар йиллик 7% ҳисобида олдиндан ҳисоблаб, “Туронбанк” АТБ томонидан очилган пластик карточка ёки омонат ҳисобварағига ўтказиб  берилади.

Автокредит суммаси қолдиғи омонатдаги маблағ билан тенглашганда омонатдаги маблағлар муддатидан олдин кредит ва фоиз қарздорлигини сўндирилишига рухсат этилди. Бундан омонат ёпилган санадан кейинги давр учун олдиндан ҳисоблаб тўлаб берилган маблағлар омонат суммасида чегириб қолинади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 2557
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech