“Туронбанк” АТБ томонидан корпоратив мижозларнинг ишчи ходимларига уларнинг шахсий эҳтиёжлари учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олишлари учун молиявий истеъмол кредити ажратиш такомиллаштирилди.
Банкнинг ““Туронбанк” АТБ тизимида молиявий истеъмол кредитларини бериш тартиби тўғрисида” Низомига асосан корпоратив мижозлар – “Туронбанк” АТБ тизимида банк хизматидан фойдаланаётган, банкка бир ойда ўртача (охирги уч ой давомида ўртачаси) энг кам ойлик иш ҳақининг 10 (ўн) баробаридан кам бўлмаган миқдорда фоизсиз даромад келтирадиган ёки ҳисобрақамларида (талаб қилиб олингунча, жамғарма ва муддатли депозит ҳисобрақамларида) маблағлари қолдиғи мунтазам равишда 1 млрд. сўмдан кам бўлмаган миқдорни ташкил этадиган, молиявий барқарор, салоҳиятга эга юридик шахс мақомига эга хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади.
Корпоратив мижозларнинг ишчи ва хизматчиларига молиявий истеъмол кредитлари банк филиали ва хўжалик юритувчи субъект ўртасида имзоланадиган Бош келишув ва корпоратив мижознинг кафиллиги асосида ажратилади.
Банкнинг корпоратив мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида корпоратив мижозларнинг ишчи ходимларига қуйидаги шартлар асосида кредитлар ажратилади:
· Истеъмол кредити миқдори – кредит олувчининг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, энг кам ойлик иш ҳақининг - 150 баробаригача.
· Кредит муддати - 36 ойгача берилади.
· Кредит таъминоти - корпоратив мижоз кафиллиги олинади.
· Истеъмол кредитига йиллик фоиз ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади.
Корпоратив мижозлар ходимлари томонидан кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
а) кредит олиш учун ариза;
б) кредит олувчининг паспорт нусхаси;
в) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисида маълумотнома;
г) охирги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома (иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномада ходимнинг меҳнат стажи, лавозими ва иш ҳақидан ажратмалар қилинганлиги, ташкилот СТИР рақами, фуқаро СТИР рақами ҳамда фуқаронинг шахсий пенсия жамғарма дафтарчаси рақами кўрсатилган бўлиши лозим);
д) кредит таъминоти учун корпоратив мижоз кафиллик шартномаси;
е) товар (ишлар ёки хизматлар) сотиб олиш учун ишлаб чиқарувчи ва реализация килувчи корхона ва ташкилотлар билан мижоз ўртасида тузилган ҳисоб-шартнома, юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномаси, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда улгуржи савдо лицензияси.