Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкда "Open Air" мавсуми: Раҳбар ходимлар учун семинар-тренинг!

Янгиланган сана:  21 Июн 2022, 19:50
17 May 2022

       “Туронбанк”да “Open Air” мавсумига старт берилгани ҳақида хабар берган эдик. Навбатдаги семинар-тренинг Туронбанк АТБ тизимида фаолият юритиб келаётган департамент директор ўринбосарлари, Марказий амалиёт бошқармаси ва филиаллар бошқарувчи ўринбосарлари учун ташкил этилди. Тренинг давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан Туронбанкда раҳбар ва ходимларнинг лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида иш юритиш кўникмаларини амалга ошириш ҳамда тайм-менежмент ва иш жараёнида стрессни бошқариш каби мавзуларда маъруза ҳамда  амалий машғулотлар ўтказилди.

DSC02113.JPG
Семинар-тренингнинг иккинчи куни эса анъанага кўра Ўзбекистонда ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга қаратилди. Хусусан тренинг иштирокчилари Янги Ўзбекистон боғи ҳамда тошкент вилоятидаги тоғолди ҳудудлардаги туристик масканларга саёҳат қилишди. 

DSC02155.JPG
DSC02165.JPG
DSC02253.JPG
DSC02343.JPG
Эслатиб ўтамиз, Туронбанкда бу каби тадбирларни ўтказиш анъанага айланган, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш шу билан бирга уларнинг мазмунли дам олишлари учун молия муассасаси томонидан барча  шарт шароитлар яратилган.

 

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1058
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech