«Туронбанк» АТБда аҳолига янги, хорижий валютада 3 ой муддатга йиллик 6%лик «Ҳамён» - муддатли омонати жорий этилди.
Омонатга пул маблағлари нақд пул кўринишида, хорижий валюта - АҚШ долларида қабул килинади, унга қўшимча маблағлар (100 АҚШ долларидан кам бўлган миқдорда) қабул қилиш имконияти мавжуд.
Омонат бўйича бошланғич бадал ва минимал қолдиқ миқдори 100 АҚШ долларини ташкил этади.
Омонатнинг минимал қолдиқ (100 АҚШ доллари)дан ортиқча қисми миқдорида пул маблағларини қисман чиқим қилишга рухсат этилади.
Шунингдек, банкда миллий валютадаги “Совға”, “Келажак”, “Қувонч”, “Мобил омонат”, “Мерос”, “Мобил”, “Онлайн”ва “Имконият” омонатлари ҳамда хорижий валютадаги “Мерос” ва “Сармоя” каби омонатлари жорий қилинган бўлиб, улар аҳолининг кенг қатлами даромадларини оширишга мўлжалланган.
Жорий этилаётган омонат турларининг доимий янгиланиб борилиши банк ресурс базасини кенгайтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Келгусида ҳам аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш мақсадида молия бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, омонатларнинг янги турлари мунтазам равишда жорий этилади.
Шунингдек, банкда аҳоли омонатларининг бутлигини таъминлашни кафолатлаш мақсадида омонат операцияларини амалга оширишда мижозларни бармоқ изи орқали биометрик идентификациялаш тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Пировардида, омонат операцияларини омонатчининг иштирокисиз амалга оширилмаслиги 100 фоизга кафолатланган.
Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз!