Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкда қулай шартларда «Оптимал» омонати

12 Dec 2018
«Туронбанк» АТБда аҳолига янги, хорижий валютада «Оптимал» - муддатли омонати жорий этилди.
Омонатга пул маблағлари нақд пул кўринишида, хорижий валюта - АҚШ долларида қабул килинади.
Омонатнинг йиллик устама ҳақи - 6%. 
Омонат бўйича энг кам бошланғич бадал миқдори – 500 АҚШ доллар.
Омонатга 100 АҚШ доллардан кам бўлмаган миқдорда қўшимча маблағлар кирим қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Омонат бўйича фоизлар капитализация қилинмайди.
Энг асосийси, омонат муддатидан олдин қайтариб олинганда, омонат учун ҳисобланган ҳар олти ойлик фоизлар сақланиб қолинади. Яъни омонатчи еттинчи, ўн учинчи, ўн тўққизинчи ва ҳ.к. ойларда омонат қайтариб олинса, охирги бир ой учун фоизлар тўланмайди.

Жорий этилаётган омонат турларининг доимий янгиланиб борилиши банк ресурс базасини кенгайтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Келгусида ҳам аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш мақсадида молия бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, омонатларнинг янги турлари мунтазам равишда жорий этилади. 

«Туробанк» АТБда аҳоли омонатларининг бутлигини таъминлашни кафолатлаш мақсадида омонат операцияларини амалга оширишда мижозларни бармоқ изи орқали биометрик идентификациялаш тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Пировардида, омонат операцияларини омонатчининг иштирокисиз амалга оширилмаслиги 100 %га кафолатланган.

Туронбанк - Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз!
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 93
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech