«Туронбанк» АТБда аҳолига янги, хорижий валютада 90 кундан 370 кунгача бўлган муддатга йиллик 4,5 ва 6%лик «Сармоя» - муддатли омонати жорий этилди.
Шунингдек, банкда миллий валютадаги “Совға”, “Келажак”, “Қувонч”, “Мобил омонат”, “Мерос” ва “Имконият” омонатлари ҳамда хорижий валютадаги “Мерос” ва “Сармоя” омонатлари жорий қилинган бўлиб, улар аҳолининг кенг қатлами даромадларини оширишга мўлжалланган.
Жорий этилаётган омонат турларининг доимий янгиланиб борилиши банк ресурс базасини кенгайтиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Келгусида ҳам аҳолининг бўш пул маблағларини жалб этиш мақсадида молия бозоридаги талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, омонатларнинг янги турлари мунтазам равишда жорий этилади.
Шунингдек, банкда аҳоли омонатларининг бутлигини таъминлашни кафолатлаш мақсадида омонат операцияларини амалга оширишда мижозларни бармоқ изи орқали биометрик идентификациялаш тизимидан кенг фойдаланиб келинмоқда. Пировардида, омонат операцияларини омонатчининг иштирокисиз амалга оширилмаслиги 100 фоизга кафолатланган.
Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз!