Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкдан “Онлайн” микроқарз

31 Jan 2019
Туронбанк мижозларга янада қулайликлар яратиш, замонавий ва қулай хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида, қайтаришлилик, тўловлилик ва муддатлилик шартлари асосида “Туронбанк” АТБ тизимида иш ҳақи доирасида очилган банк пластик картасига эга бўлган жисмоний шахсларга “Онлайн” микроқарз беришни жорий этди.

Микроқарз нақд пулсиз шаклда банк картасига ўтказиш йўли билан “MyTuron” иловаси орқали миллий валюта - сўмда- 3(уч) ойгача бўлган муддатга дастурлашган скоринг таҳлил асосида аниқланган миқдордан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратилади. (ўртача бир ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган даромадларини 50 фоизини, лекин амалдаги ЭКОИҲнинг 10 баробаридан ошмаган миқдорда).

Энг асосийси, қоғоз ҳужжатлар талаб қилинмайди, кредитни мақсадли ишлатилиши сўралмайди, кредитни ажратиш юзасидан қарор қабул қилинишида инсон омили мавжуд эмас.

Туронбанк - Молия билан ишлаб, одамлар хақида ўйлаймиз!
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 78
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech