Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкнинг навбатдаги банк хизматлари офиси наманганликлар учун ўз эшикларини очди

Янгиланган сана:  8 Январ 2020, 15:49
8 Jan 2020

Айни пайт жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар фонида аҳолининг турмиш даражаси бир мунча яхшиланиб, кундалик юмушларини ҳал этиши енгиллашмоқда. Айниқса, банк – молия тизимига жорий этилаётган янгиликлар, қулай, сифатли ва тезкор деган тушунчаларнинг нақадар хаққоний эканлигини қисман исботлаяпти. Хусусан, эркин конвертация, масофавий ва онлайн хизматлар, туну – кун ишловчи банкоматлар ҳамда буларнинг барчасини ўзида жамаган бўлинмалар сўзимизга исбот бўлиши мумкин.

photo_2020-01-07_18-21-23.jpg

Ушбу жараёнларда фаол иштирок этаётган Туронбанк Республиканинг барча ҳудудларида замонавий, бир вақтнинг ўзида ўнлаб молиявий амалиётларни бажариш қувватига эга бўлган “Банк хизматлари офис”ларини ташкил этмоқда. Янги 2020 – йилнинг 7 – январ санасида уларнинг сони яна биттага кўпайди. “Дўстлик” номи остида иҳчам ва замонавий АКТ билан жиҳозларган офис Наманган шаҳри аҳолисига ўз эшикларини очди.

photo_2020-01-07_18-16-14.jpg

Эндиликда ушбу аҳоли гавжум ва эҳтиёж юқори бўлган нуқтада мижозлар ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажаришлари мумкин бўлади. Шунингдек, 24/7 режимида энг сўнгги русумдаги банкомат ва инфокиосклар уларга хизмат кўрсатади. Аҳамиятли жиҳати, ушбу офисларнинг янги мижозлари учун “Markaz” номли тариф режаси ишлаб чиқилганлигидир. Унга кўра, “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Туронбанк” АТБнинг бундай банк хизматлари офислари 16 тага етди. Келгусида ҳам бутун республика миқёсида уларнинг сонини бир мунча кўпайтириш режалаштирилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 242
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech