Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкнинг “Peng - Sheng” лойиҳаси!

Янгиланган сана:  ...
12 Feb 2024

Туронбанкнинг “Peng - Sheng” лойиҳаси!

C000300.jpg

Туронбанк билан ҳамкорликда фаолият бошланган йирик брендлар ҳақида сўз кетганда, халқимизга “Сирдарё кафел” номи билан яхши таниш бўлган, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 100 гектар майдонда жойлашган “Peng - Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасини келтиришимиз мумкин.

C000305.jpg

Мазкур лойиҳанинг дастлабки қиймати 26 млн. АҚШ долларилик тўғридан – тўғри инвестиция бўлган. Аввалига керакмик кафел маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва терини қайта ишлаш корхоналари иш бошлаган. “Туронбанк” акциядорлик тижорат банк билан ҳамкорлик Европа давлатлари ва Хитойдан энг сўнгги русумдаги технологияларнинг олиб келиниши натижасида бугунги кунга келиб “Peng - Sheng” бренди остидаги лойиҳалар сони 15 тага етди. Инвестиция ҳажми эса 100 млн. АҚШ долларидан ошди.

C000304.jpg

Агар иш бошланган 2009 йилда ишлаб чиқариш мажмуасида 60 нафардан зиёд ходим меҳнат қилган бўлса, айни вақтда уларнинг сони 2 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Бунинг самараси ўлароқ тайёрланаётган маҳсулотлари тури ва уларни етказиб бериш географияси ҳам кенгайди.

C000310.jpg

Хусусан, “Peng - Sheng” ёрлиғи остида керамик кафел маҳсулоти, смесител, жумрак – кранлари ва сантехника буюмлари, қайта ишланган ва ишлов берилган терилар, декор панеллари, томчилатиб суғоришда фойдаланиладиган елим қувурлар, маҳсус сув ўтказгичлар ва плёнкалар, аёллар ва эркаклар пойабзаллар, чарм товарлар ҳамда санитар мебеллар ишлаб чиқарилмоқда.

C000302.jpg

Аҳамиятлиси “Peng - Sheng”нинг экспорти МДҲ давлатлари (Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон) Хитой ва Европа давлатларига чўзилган. Хусусан, заводнинг тайёр чарм маҳсулотлари бугун Италия ва Испанияга етказиб берилмоқда. Унинг ҳажми қарийб 2 млн. АҚШ долларига тенг.

maxresdefault (1).jpg

“Peng - Sheng” корхоналарининг 2022 йилдаги экспорт ҳажми:

- Тери ва чарм маҳсулотлари тайёрлаш бўйича экспорт – 13 млн. АҚШ доллари

- Керамик ва кафел маҳсулотлари бўйича экспорт – 15 млн. АҚШ долларидан ортиқ

- Смесител, жумрак – кранлари ва сантехника маҳсулотлари бўйича экспорт – 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ

- Декор панеллари маҳсулотлари бўйича экспорт – 550 минг АҚШ. доллари

photo_2023-04-07_17-58-51.jpg

Қўшма корхона фаолиятини янада қўллаб – қувватлаш мақсадида 2023 йилнинг апрел ойида шахсан Давлатимиз раҳбарининг ўзлари “Peng Sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасига тегишли 2 та янги лойиҳага старт бердилар.

photo_2023-04-07_17-58-58.jpg

Улар мармар тошларидан 40 турдаги тайёр маҳсулот тайёрлаш ва терининг чиқиндига чиқариб юбориладиган “оксил” қисмидан желатин ишлаб чиқаришдир. Иккала корхонанинг умумий қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлиб, тўғридан – тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

C000303.jpg

Маҳсулотлар Хитой, МДҲ ва Европа давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳалар натижасида юзга яқин янги иш ўринлари яратилади.

C000309.jpg

“Туронбанк” АТБ Ахборот хизмати.

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 96
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech