Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкнинг расмий муносабати!

Янгиланган сана:  11 Январ 2021, 14:23
11 Jan 2021

photo_2020-09-04_16-59-02.jpg

Расмий муносабат!

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки бундан бир неча ой аввал айрим оммавий ахборот воситалари ва блогерларнинг саҳифаларида эълон қилинган, 2009-2010 йилларда банкнинг Зангиота филиали собиқ ходими томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти бўйича тергов ва суриштирув ишлари якунига етганлигини маълум қилади. Мазкур иш бўйича ижро ҳужжатлари доирасида 2020 йил 3 декабр куни ундирувчилар З.Мусахўжаеванинг фойдасига 425,6 млн. сўм ва Ф.Мусахўжаеванинг фойдасига 425,6 млн. сўм, жами 851,3 млн. сўмдан ортиқ маблағ “Туронбанк” АТБ Зангиота филиалидан тўлиқ қоплаб берилди.

“Туронбанк” АТБ яна шуни маълум қиладики, мазкур жиноят иши бундан қарийб 10 йил аввал содир бўлганлиги учун, жараённи чуқур таҳлил қилмай туриб, якуний хулоса ва муносабат билдирилмай турилди.

Бироқ, суднинг якуний қарори эълон қилингунга қадар, айрим оммавий ахборот воситаларида ва блогерларнинг саҳифаларида ҳолат бундан узоқ йиллар олдин, эгри мақсадлардаги ходим томонидан содир этилганлигига урғу беришнинг ўрнига, банкнинг имижига путур еткизувчи турли сўзлар, иборалардан ҳам фойдаланиш ҳолатлари учради. Хусусан, ушбу хабарларда банк омонатчиларини банкка ишончсизлигини уйғотиш ва ўз маблағларини банкка омонатга қўймасликка чақирувчи (ёки шунга олиб келувчи) матнлардан ҳам фойдаланилди.

“Туронбанк” АТБда бугунги кунда фуқароларнинг омонатлари хавфсизлиги тўлиқ таъминланган, улар ўз омонатларининг қолдиғи ва ҳисобланган фоизлари тўғрисида мунтазам хабардор бўлиб келишмоқда. Айни вақтда банкка қарийб 780 минг фуқаро ўз омонат маблағларини ишониб топширишган бўлиб, улар ўз омонат ва фоиз маблағларини ўз вақтида олиб ёки қайта расмийлаштириб келмоқдалар.

Кези келганда шуни таъкидлаш лозимки, юқоридаги каби ҳолатлар, гарчи уларнинг содир бўлганлигига бир неча йиллар бўлган бўлса-да, тегишли хулосалар ва хавфсизлик чораларини янада кучайтиришга, мижозлар, шу жумладан омонатчиларга янада сифатли хизмат кўрсатишга ундайди.

“Туронбанк” акциядорлик тижорат банки вазиятни тўғри баҳолаб, холис ахборот тарқатган оммавий ахборот воситалари ва блогерларга, шунингдек, бизга ишонч билдирган ва билдириб келаётган барча мижозларга миннатдорчилик билдиради!

“Туронбанк” АТБ матбуот хизмати.

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 278
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech