Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкнинг Шароф Рашидов банк хизматлари офиси иш бошлади

Янгиланган сана:  14 Феврал 2024, 17:58
3 Jan 2020

Вақтингиз тиғизлиги сабабли молиявий юмушларингизни тез ва сифатли бажариб, биргина ходимнинг ўзи билан барча масалаларга ойдинлик киритишни истайсизми? Унда сизга “Туронбанк” АТБ томонидан ҳудудларда ишга туширилаётган замонавий “Банк хизматлари офис”лари яқиндан ёрдам беради.

photo_2019-12-30_12-13-49.jpg

Ҳозирга қадар Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида янгидан ташкил этилаётган шундай офисларнинг навбатдагиси Жиззах вилояти аҳлига хизмат кўрсатишни бошлади. Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов номи билан фаолият юритаётган офисда ҳисоб рақам ва пластик карталар очиш, кредит олиш учун ариза бериш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажариш мумкин. Замонавий банкомат ва инфокиосклар 24/7 режимида ишлайди.

photo_2019-12-30_12-13-46.jpg

Шунингдек, ушбу офислар орқали “Туронбанк” АТБ мижозлар учун махсус “Markaz” номли тариф режасини ҳам ишлаб чиқди. Унга кўра, барча “Банк хизматлари офислари”нинг янги мижозлари учун “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳақи бир йил давомида бепул этиб белгиланди, яъни 0%.

photo_2019-12-30_12-13-45.jpg

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Туронбанк” АТБнинг бундай банк хизматлари офислари 13 тага етди. Келгусида ҳам бутун республика миқёсида уларнинг сонини бир мунча кўпайтириш режалаштирилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 794
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech