Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Туронбанкнинг замонавий офислари билан ҳам вақтингизни ҳам нақдингизни тежайсиз

Янгиланган сана:  15 Январ 2020, 09:30
15 Jan 2020

Айни пайт жамиятимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар фонида аҳолининг турмиш даражаси бир мунча яхшиланиб, кундалик юмушларини ҳал этиши енгиллашмоқда. Айниқса, банк – молия тизимига жорий этилаётган янгиликлар, қулай, сифатли ва тезкор деган тушунчаларнинг нақадар Ҳаққоний эканлигини исботлаяпти. Хусусан, эркин конвертация, масофавий ва онлайн хизматлар, туну – кун ишловчи банкоматлар ҳамда буларнинг барчасини ўзида жамлаган бўлинмалар сўзимизга исбот бўлиши мумкин.

photo_2020-01-14_12-44-52.jpg

Ушбу жараёнларда фаол иштирок этаётган Туронбанк Республиканинг барча ҳудудларида замонавий, бир вақтнинг ўзида ўнлаб молиявий амалиётларни бажариш қувватига эга бўлган “Банк хизматлари офис”ларини ташкил этмоқда. Ҳозирга қадар шундай нуқталарнинг 15 таси иш бошлаган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 4 та қўшилди. Водий ва воҳа аҳли учун Фарғонада “Водил”, Наманганда “Дўстлик”, Қаршида “Насаф” ҳамда Навоийда “Нурафшон” номи остидаги шундай офислар ўз эшикларини Ҳозирга қадар шундай нуқталарнинг 15 таси иш бошлаган бўлса, куни кеча уларнинг сафига яна 4 та қўшилди.очди.

photo_2020-01-14_12-44-53.jpg

Эндиликда ушбу аҳоли гавжум ва эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларда яшаётган фуқаролар ҳисоб рақам ва пластик карталар очишлари, жисмоний шахсларга кредит олиш учун ариза беришлари, омонатларни расмийлаштиришлари, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини бажаришлари мумкин.

photo_2020-01-14_12-44-54.jpg

Шунингдек, 24/7 режимида энг сўнгги русумдаги банкомат ва инфокиосклар уларга хизмат кўрсатади. Аҳамиятли жиҳати, ушбу офисларнинг янги мижозлари учун “Markaz” номли тариф режаси ишлаб чиқилганлигидир. Унга кўра, “дебет” айланмадан ундириладиган хизмат ҳаққи бир йил давомида бепул этиб белгиланади.

photo_2020-01-14_16-50-35.jpg

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Туронбанк” АТБнинг бундай банк хизматлари офислари 19 тага етди. Келгусида ҳам бутун республика миқёсида уларнинг сонини бир мунча кўпайтириш режалаштирилган.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1161
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech