Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Виртуал ёрдамчини ишга туширдик!

Янгиланган сана:  10 Август 2020, 19:09
10 Aug 2020

Виртуал ёрдамчини ишга туширамиз!

Энди «Туронбанк» АТБ ҳақидаги бор маълумот Telegram'да мавжуд!

Ёрдамчимизни Telegram орқали @turon_bank_bot номи билан топинг ва у саволларингизга жавоб беради.

TuronbankBot_Pixelcraft_01.jpg

Барча маълумот кейинги бўлимларда тақдим этилган:

"Корпоратив мижозлар учун" - кредитлаш, лизинг, депозит операциялар, пластик карталар, хизмат кўрсатиш тарифлари, «‎Turon Business» мобил иловаси ҳақида;

"Жисмоний шахслар учун" - омонатлар, кредитлар, пластик карталар, пул ўтказмалари, тарифлар, мобил илова;

"Инфо" - банкнинг долзарб янгиликлари, валюта курслари, энг кўп берилувчи саволларга жавоблар, тавсиялар;

TuronbankBot_Pixelcraft_03_780.jpg

"Биз сиз билан" - сизга яқин бўлган банк филиаллари, пул ўтказиш шаҳобчалари, банкнинг хизмат кўрсатиш офислари, омонат кассалари, валюта терминаллари ва банкоматларини аниқлашда ёрдам беради;

TuronbankBot_Pixelcraft_02_780.jpg

"Онлайн-оператор" - онлайн тартибдаги консультация.

TuronbankBot_Pixelcraft_04_780.jpg

Бизга Telegram'да қўшилинг ва молиявий масалаларни ҳал қилиш анча осон бўлади!

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 552
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech