Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

VISA пластик карточкалари эгалари учун SMS-banking (смс-хабар берувчи) хизмати

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
23 Apr 2013
VISA пластик карточкалари эгалари учун Туронданкда 2013 йил 1 апрелдан бошлаб янги SMS-banking (смс-хабар берувчи) хизмати йўлга қўйилганини мамнуният билан Сизга маълум қиламиз. Бу хизмат Сизга хоҳлаган пайтда карточкада сарфлашингиз мумкин бўлган қолдиқни билиб олишингизга имкон беради. Шунингдек, транзакцияни амалга оширганда (товар сотиб олганда, хизматлар учун тўлаганда ва нақд пул ечиб олганда) Сизнинг уяли алоқа телефонингизга суммаси, санаси вақти, шунингдек жойи ва савдо шаҳобчаси кўрсатилган ҳолда операция амалга оширилганлиги тўғрисида СМС-хабар келади.

Бу Сизга карточка бўйича операцияларни нафақат назорат қилиш ва ҳисобини олиб боришга, балки такрорий ёки янглиш транзакция қилиш ҳолларини олдини олишга имконият яратади.
/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 499
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech