Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги хизматлар – янги марралар сари

25 Apr 2017

Банк-молия тизимида ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) жадал ривожланишига қаратилган чора-тадбирлар натижасида электрон ҳисоб-китоб қилиш тизими ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кириб келди.

Ўзбекистонда муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, жамиятда электрон-ахборот алмашинувини жорий қилиш ва такомиллаштириш, жумладан банк тизимига АКТни жорий этиш­, ҳисоб-китобларнинг ва тўловларнинг электрон шаклини жорий қилиш, масофадан туриб пул маблағларини тасарруф этиш имкониятларини яратиш, уларнинг
меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш орқали мамлакатимизда ҳам нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожланишига, қолаверса, тижорат банклари томонидан АКТ асосида мижозларга янги турдаги сифатли хизматлар кўрсатишнинг такомиллашишига асос бўлмоқда.

Хусусан, «Туронбанк» АТБ ҳам ривожланиш стратегиясининг асосий йўналиши сифатида банк тизимига инновацион ахборот технологияларини изчил татбиқ этиш орқали янги банк хизматларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни модернизация қилишга катта эътибор қаратмоқда. Бугунги кунда ҳаётимизга чуқурроқ кириб келаётган ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, уларни амалиётга, яъни банк фаолиятига жорий этиш, мавжуд имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш «Туронбанк» АТБнинг муҳим вазифаларидан бири сифатида белгиланган.

Айтиш мумкинки, молия муассасаси томонидан яқинда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун жорий этилган «Turon-Mobile-Banking» мобил банкинг хизмати қисқа муддатда банк мижозларининг эътирофига сазовор бўлди. Ушбу хизматнинг бепуллиги, мижозни масофадан туриб молиявий операцияларни қисқа муддатларда амалга ошириши, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳамда миллий ва халқаро ҳисоб-китобларни аниқ вақтда амалга оширилиши «Turon-Mobile-Banking»нинг муҳим афзалликларидан биридир.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, молиявий операцияларни интернет орқали бажариш харажатларни қарийб 3 баравардан 10 бараваргача камайтириш имконини беради. «Turon-Mobile-Banking» хизмати орқали мижоз учун қулай вақтида банк муассасасига келмай туриб амалга ошириш имконияти мавжуд.

– Яқин-яқингача турли тўловларни банк муассасига бориб тўлар эдик, – дейди “Анвар ва Аббос гавхари” дехқон хўжалиги рахбари Тожибоев Анваржон – Бу бизга вақт ва масофа жиҳатидан анчагина ноқулайликлар туғдирар эди. «Туронбанк» АТБ томонидан «Turon-Mobile-Banking» мобил банкинг хизматининг ишга туширилиши биз мижозларга катта қулайлик ва имкониятларни яратиб берди. Эндиликда мазкур хизмат орқали бизнес ҳамкорларимиз билан ҳисоб-китобларни жуда қулай тарзда тўловларни исталган жойдан ўтказмоқдамиз.

Яна бир маълумот, айни пайтда банк томонидан жисмоний шахсларни мобиль телефонлари учун мўлжалланган «TuronMobile» дастури ҳам ишга туширилган бўлиб, 80 дан ортиқ, хусусан алоқа, интернет, телевидение, коммунал хизматлар, солиқ, жарима ҳамда бошқа тўловларни воситачилик ҳақисиз масофадан туриб тўловлар амалга оширилиши мумкин. Юқорида айтиб ўтилган хизматларнинг барчаси эндиликда янада соддалаштирилиб, бугунги кунда масофадан туриб кредит сўндириш имконияти яратилди. Бу эса «Туронбанк» АТБ мижозларига муассасага келмасдан барча банк хизматларидан тезкорлик билан фойдаланиш имкониятини бермоқда.

«Туронбанк» АТБ томонидан жорий этилаётган ҳамда замонавий дастурларга асосланган янги банк хизматлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан бошқариш тизимларидан (жорий этилган «Turon-Mobile-Banking», «Интернет-банкинг», «TuronMobile», «Turon Online», «SMS - banking» ва бошқалар) фойдаланувчилар сонининг ортишини таъминламоқда.

Сирасини айтганда, «Туронбанк» АТБнинг бундай саъй-ҳаракатлари АКТни мавжуд технологиялари асосида молия муассасасининг тараққий этишига пойдевор бўлмоқда. Бинобарин, масофадан туриб банк хизматларидан фойдаланиш имконияти банк ва мижоз учун бирдек қулайлик яратиб, замонавий ахборот технологияларига асосланган банк-молия хизматларини янада ривожланишига хизмат қилади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 106
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech