Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янги муддатли омонат амалиётга тадбиқ этилди

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
3 Jun 2016

Президентимиз томонидан 2016 йил «Соғлом она ва бола» йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда Молия бозоридаги талаб ва таклифларни инобатга олган ҳолда, “Туронбанк” АТБ томонидан жисмоний шахслар учун манфаатли «Соғлом она ва бола” муддатли омонати ишлаб чиқилди.

Омонат шартларига кўра омонатчилар томонидан депозитга чекланмаган миқдорда қўшимча маблағлар кирим қилиниши мумкин. Шунингдек, омонат муддати тугаганда талаб қилиб олинмаган ҳолларда, депозит муддати 3 мартагача автоматик равишда узайтирилади. Бу эса омонатчиларнинг қимматли вақтини тежашга хизмат қилади.

Омонат муддати - 3 ой.

Минимал ва максимал бошланғич бадал суммаси чекланмаган.

Қўшимча кирим минимал суммаси – 100 минг сўм.

Депозит валютаси – сўм

Эслатма: Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида “Туронбанк” АТБда барча омонат операциялари жисмоний шахсларни бармоқ изини биометрик идентификациялаш тизими орқали амалга оширилади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 583
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech