Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИ ЎҚУВ-МАШҒУЛОТИ НАМУНАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Янгиланган сана:  9 Феврал 2019, 16:32
ЁНҒИН ХАВСИЗЛИГИ ЎҚУВ-МАШҒУЛОТИ НАМУНАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
5 Jun 2017

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятимизда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлаши билан бир қаторда фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳар томонлама асраш ҳам асосий вазифа сифатида эътироф этилмоқда.

Ҳозирда Республикамиз Президенти ва ҳукумати томонидан ана шундай мақсадлар учун бир қатор меъёрий ҳужжатлар асосида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, келиб чиқиш сабаби ва жойидан қатъий назар, содир бўлган ёнғинлар ҳамма вақт мамлакат ва халқлар учун оғир фалокатлардан бири бўлиб келган.

2017 йил 23 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ишини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. 2017 йил 3 июн куни «Туронбанк» АТБ Бош офиси биносида ёнғин ҳафсизлиги бўйича ўқув тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ички ишлар ходимлари, ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳамда банкнинг барча ходимлари фаол иштирок этдилар.

Тадбир давомида ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин хавфини олдини олиш, ёнғин содир бўлганда қандай харакатланиш кераклиги тўғрисида тўлиқ тушунтиришлар бердилар. Мазкур ўқув-машғулот тадбири ходимларнинг малакаларини оширишда катта ёрдам бўлди.

Ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги ходимлари маълумотларига кўра  республикамиз ҳудудида ҳар йили 15 мингдан ортиқ ёнғинлар содир бўлиб, шу ёнғинлар оқибатида 900 га яқин инсонлар тан жароҳати олиб, 200 дан ортиқ одамлар ҳалок бўлиши, ёнғинлар туфайли етказилган моддий зарар миқдори эса бир неча млрд. сўмни ташкил қилиши қайд қилинган.

«Туронбанк» АТБ мисолида ўтказилган бундай тадбирлар ёнғин хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 746
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech