«Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман» – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.
Ҳақиқатдан ҳам ёшлар бу хазина, уларнинг билими, янгиликларга интилишдаги шижоати тўғри йўналтирилса юқори натижаларга эришиш мумкин. Шунинг учун ҳам “Туронбанк” АТБда ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, дунё молия бозорида рўй бераётган тенденциялардан ўз вақтида хабардор қилиш мақсадида турли семинар-тренинглар ҳамда очиқ мулоқотлар ташкил этилади.
30-июн “Ёшлар куни” муносабати билан “Туронбанк” АТБ Бошқарув Раиси Республика миқёсидаги 20та филиалда меҳнат қилаётган энг фаол ва интилувчан ҳамда турли танловларда фахрли ўринларни эгаллаб, банк ривожи учун жонбозлик кўрсатиб келаётган ёш банкирлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар, банк Бошқарув Раисига ўз таклиф ва истакларини айтиб, банкни ривожлантириш йўлидаги режалари билан ўртоқлашди.
Табиат қўйнида ташкил этилган учрашувга Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳам таклиф этилди, улар Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда олиб борилаётган ёшларга оид Давлат сиёсати ва Давлат дастурлари ҳақида маълумотлар беришди.
Ўзбекистон Республикаси Халқаро Ислом академияси доценти, халқаро тоифадаги тренер Сухроб Хидиров эса вақтдан тўғри фойдаланиш яъни тайм-менежмент ҳамда иш фаолияти давомида стрессни тўғри бошқариш бўйича амалий машғулотлар ўтказиб, тавсиялар берди.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш борасидаги қарори ижросини таъминлаш масаласига “Туронбанк” АТБда алоҳида эътибор қаратилади. Шу сабабли молия муассасасининг энг фаол ва ташаббускор ёшлари янги барпо этилган ва кўплаб меҳмонларни ўзига жалб этаётган “Янги Ўзбекистон боғи”да сайр қилишди. Табиат қўйнида дам олиб Бўстонлиқ туманидаги манзарали ва кўнгилочар ҳудудларга саёҳат қилишди.
Маълумот ўрнида: Бугун Туронбанда 1 ярим минг нафарга яқин ходим меҳнат қилаётган бўлса, уларнинг 472 нафари яъни 32,6 фоизи ёшлардир. Туронбанкда талаба ёшлар ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имкониятига эга. Албатта бундан аввал ёшлар махсус тест ва суҳбатлардан ўтиши лозим. Бугун Туронбанкда ишлаётган 500 нафарга яқин ёшларнинг айнан 60%и ана шундай тест имтиҳонлари ва суҳбатлардан ўтиб бугун молия муассасида ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Банкнинг эртанги куни, унинг ривожланиши учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ёшлар, ташаббускорлик, янгиликларга интилиш ва билимга чанқоқликликдаги шижоатингиз сизни тарк этмасин.