Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ёшлар куни муборак, Азиз ўғил – қизлар!!

Янгиланган сана:  1 Июл 2021, 11:14
30 Jun 2021

Ёшлар куни муборак, Азиз ўғил – қизлар!

Юрт ривожининг энг муҳим бўғини, ҳар қандай тараққиётнинг асосий кучи бўлган ёшлар масаласи, барча даврларда ҳам ўта муҳим ва кечиктириб бўлмас вазифа сифатида эътироф этилган.

Айниқса, 34 миллиондан ошган аҳолининг 60 фоизидан зиёдини навқирон ва шижоатли ёшлар ташкил этаётган Ўзбекистонда, уларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий – иқтисодий фаоллиги ошириш шахсан Давлатимиз раҳбари томонидан назоратга олинган.
394A5164.JPG
Умумий персоналнинг қарийб тенг ярими истеъдодли, янгилик яратишга интилувчан, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган ёшлардан иборат бўлган Туронбанк жамоаси ҳам ўғил – қизларнинг ташаббус ва ғояларини мунтазам қўллаб – қувватлаб келади.
IMG_0500.JPG
Хусусан, банк раҳбариятининг ёшлар билан йўлга қўйган доимий учрашувлари ва очиқ мулоқотлар, ўзаро фикрлар якдиллигини таъминлаш, янгидан – янги лойиҳаларни фаолиятга жорий этиш, замонавий АКТ ҳамда ноу – хауларни ишга туширишга туртки бўлмоқда.
IMG_6421.JPG
Бу ишларнинг самараси ўлароқ бугун Туронбанк тизимида меҳнат қилаётган раҳбарлик лавозимидаги ходимларнинг кўп қисмини ёшлар ташкил этаяпди.
photo_2021-06-30_09-24-58.jpg
Фурсатдан фойдаланиб, барча Ўзбекистон ёшларини бугунги сана билан Туронбанк жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз. Доимо халқимиз таянчи ва Президентимиз суянчи бўлиб юраверинглар.
394A1752.JPG
Байрам муборак!
/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 125
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech