«Туронбанк» АТБ ёшларнинг етук, билимли ва баркамол бўлишлари учун кредитлаш амалиётлари орқали ҳар томонлама кўмаклашишга етарлича эътибор қаратмоқда. Буни сўнгги йилларда банкимиз томонидан Ўз.Рес Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 26 июлдаги №318-сонли “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Қарори асосида талаба-ёшлар учун ажратилаётган таълим кредитлари миқдорининг ўсиб боришида ҳам кўришимиз мумкин.
Хусусан, сўнги 5 йил мобайнида «Туронбанк» АТБ филиаллари томонидан жами 10.0 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда таълим кредитлари ажратилган. Биргина 2016 йилнинг 9 ойи давомида жами талабаларга ажратилган таълим кредитлари ҳажми 361.8 млн. сўмни ташкил этди.
«Туронбанк» АТБ томонидан таълим кредитлари бериш, уларни қайтаришлилик, тўловнинг таъминланганлиги, муддатлилиги ва улардан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида амалга оширилади.
Тaълим кредитлари тижорат банклари томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган талабаларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига, қарз олувчи яшайдиган аҳоли пунктида жойлашган банк филиалларида расмийлаштирилади.
Таълим кредитлари чин етимларга, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганларга ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронларига ноль фоиз ставкасида (фоизсиз кредит), қолган тоифадаги талабаларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томнидан белгиланган амалдаги қайта молиялаш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкасида ажратилади
Кредитлар олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда, бакалавр бўлимига ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурага бўлимига ўқишга қабул қилинган талабаларга эса 5 йилгача бўлган муддатларга ажратилади.