Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Юридик шахсларнинг депозит сертификатлари ҳақида

20 Sep 2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015  йил  6 майдаги "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори талабларидан келиб чиқиб, “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, омонат ва депозитларнинг янги жозибадор турларини жорий қилиш йўли билан аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағлари банк айланмасига кенг кўламда жалб этилиб келинмоқда.

Жумладан, банк томонидан жорий йилнинг 3-чорагида юридик шахсларнинг молиявий имкониятларини ҳисобга олиб, 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга жами 10,0 млрд. сўмлик депозит сертификатлари 50 млн. сўмлик, 100 млн. сўмлик, 500 млн. сўмлик ҳамда 1,0 млрд. сўмлик бланкаларда муомалага чиқарилиб, юридик шахслар ўртасида жойлаштирилмоқда.

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 76
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech