20 Jun 2016
Жорий йилнинг 15 июн куни “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки Бош офисида барча раҳбар ходимлар иштирокида “Корпоратив бошқаруви кодекси”ни «Туронбанк» акциядорлик тижорат банкида жорий этишга ҳамда кодекснинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари А.Обидов Корпоратив бошқарув кодексини амалиётга татбиқ этиш ва замонавий корпоратив бошқарув стандартларини жорий қилишнинг самарали усуллари бўйича батафсил маълумот берди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур тадбирда корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, соҳадаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, семинар қатнашчиларининг саволларига жавоб берилди.
/
Манба:
кўрсатилмаган
/
Кўришлар:
642