“Туронбанк” АТБ томонидан аҳолига қулай ва даромадли “Барака”, “Мустақиллик туҳфаси” ва “Шукрона” муддатли омонатлари жорий қилинди.
“Барака” муддатли омонатига пул маблағлари нақд пул ва нақд пулсиз шаклда (пластик карта ва омонат ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан) 3 ва 6 ой муддатга қабул қилинади.
Бунда, нақд пулда қўйилган омонатлар фоизи ва асосий маблағлари нақд пул шаклда қайтарилади. Ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ойма-ой ёки омонат муддати охирида тўлаб берилади.
“Мустақиллик туҳфаси” муддатли омонатига пул маблағлари нақд пул шаклда қабул қилиниши ёки бошқа муддатли (жамғарма) омонатларни қайта расмийлаштириш йўли билан ўтказилиши мумкин. Омонатга маблағлар 3,6 ва 9 ой муддатга қабул қилинади.
Омонат бўйича фоизлар талаб қилиб олинмаган ҳолда, ҳар ойда капитализация қилинади, яъни турган фоизларга ҳам фоиз ҳисобланади.
Узоқ муддатга маблағ қўйишни хоҳловчи мижозлар учун “Шукрона” муддатли омонатга пул маблағлари нақд пул ва нақд пулсиз шаклда (пластик карта ва омонат ҳисобварақларидан пул ўтказиш йўли билан) қабул қилинади. Омонатга маблағлар 1,2,3,4,ва 5 йил муддатга қабул қилинади.Бунда, нақд пулда қўйилган омонатлар фоизи ва асосий маблағлари нақд пул шаклда қайтарилади. Ҳисобланган фоизлар мижоз хоҳишига кўра ойма-ой ёки омонат муддати охирида тўлаб берилади.