
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг мажлислар залида жорий йилнинг 20 октябрь куни Марказий банк ҳамда барча тижорат банклари “Ёшлар иттифоқи етакчилари” иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ва 2017 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3118-сонли қарорида белгиланган вазифалар юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда банк тизимида меҳнат қилиб келаётган ёш ходимларни Иттифоқ фаолияти билан яқиндан таништириш, уларни банкларда ташкил этилган бошланғич ташкилотларга аъзо бўлиши масалалари муҳокама этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан банклар ўртасида ўзаро тизимли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида бир неча битимлар лойиҳаси кўриб чиқилди.