Мен Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси томонидан 2016 йил 4 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларининг олиб борилиши ва тайёргарлигини кузатиш мақсадида таклиф қилиндим.Бу менинг ушбу кўркам мамлакатга бешинчи бор ташрифим бўлди. Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар, ўзбек ва ҳинд халқларининг ўзаро бир-бирига бўлган муҳаббати туфайли ўзбек халқи доимо менинг қалбимда ўзига хос ўрин эгаллаган. Ушбу ташрифим, бизларни кутиб олиш учун тайёргарлик кўрган Марказий Сайлов Комиссияси ходимларининг аэропортдаги ёқимли чеҳра ва табассуми билан бошланди.
Кутилганидек, менинг илк йўналишим Фарғона вилоятига уюштирилди. Фарғона вилоятидаги таассуротларим унутилмас даражада бўлди десам ҳеч ҳам адашмайман. Мен Қўқон шахрига ташриф буюриш имкониятига эга бўлдим ва у ерда машҳур Алишер Назиров ва Саид Ахмедов каби ўзбек саънаткорлари (усталари) билан учрашиб, уларнинг буюк ишлари билан яқиндан танишдим. Керамика устаси Алишер Назиров ёш усталарни ўз мутахассисилиги бўйича тарбиялаган ҳолда келгуси авлодларни ҳам ўстиришда кўмак бермоқда. Алишернинг саънат ишлари нафақат вилоятдаги анъанани, маданиятни билдиради, балки чуқур фалсафий маънога ҳам эга. У ва унинг синглисининг муҳаббати ва эътибори бутун ҳаётим давомида алоҳида хотира бўлиб қолади. Худди шу каби таассуротлар, Риштон шаҳридаги Саид Аҳмедовнинг керамика санъат галлереяси ва устахонасида 12 ёшли боланинг керамика идишига нақш бериш каби мураккаб ишлари билан уйғонди. Устоз ва шогирд ўртасидаги илиқ муносабатларни ҳозирги вақтда жуда кам учратиш мумкин. Кичикларнинг илм олишга бўлган интилиши ва катталарнинг уларга бераётган эътиборига қараб, Фарғона маданияти ва санъатига юксак баҳо бериш мумкин.
Риштон халқи томонидан мен учун берилган муҳаббат ва эътибор юрагимнинг тубига қадар етиб борди. Ушбу таассуротлар унутилмас бўлиб қолди.
Мен учун кейинги кашфиёт Фарғона шаҳридаги мусиқа мактабида юз берди. Мактаб инсонларнинг мусиқага бўлган муҳаббатининг кўзгудаги акси эди. Мактаб ёш, иқтидорли мусиқачиларга бой. Синфхоналар ўқувчилар томонидан турли инструментларда ижро этилаётган мусиқа билан бурканган эди.
Жумладан, 11 ёшли қизалоқнинг скрипкадаги ижроси барчамизнинг юрагимизга таъсир қилди. Ҳукуматнинг ушбу йўналишдаги ҳаракатлари тахсинга лойиқ. Фарғона водийсидан мусиқа, санъат ва муҳаббат таровати келмоқда. У ерда бугунги кунда ҳеч қандай экстремизм белгилари мавжуд эмас.
Вилоят нафақат мусиқа, маданият ва санъати билан машҳур, балки ўз инфраструктуравий ривожланиши билан ҳам ижобий таассурот уйғотди. Хабарим бор эдики, ҳукумат томонидан Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳар йили 15 000 дона турар-жойлар қурилади. Янги қурилган турар-жойларнинг ушбу кўриниши ҳукуматнинг фаол ва унумли ҳаракатининг белгиси ҳисобланади. Маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаётган “Indorama” қўшма корхонаси саноат комплексининг мавжудлиги ривожланишнинг яна бир қадами сифатида баҳолаш мумкин. Вилоят қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар билан тўлиб тошган. Ҳукуматнинг ўз халқига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йил давомида етказиб бериш, сақлаш учун мўлжалланган ер остидаги омборхоналарининг мавжудлиги таҳсинга сазовор. Бундан ташқари, вилоят ҳокимияти томонидан тарихий масканларни рестоврация қилишга бўлган интилиши эътиборимиздан четда қолиши мумкин эмас эди. Сўзимизнинг исботи сифатида, Қўқон минтақавий илмий музейини мисол сифатида келтириш мумкин. Музей директори ва ходимларининг илиқ муносабати хотирамда муҳрланиб қолди. Ўзбек халқининг меҳмондўстлигидан хайратга тушдим. Аввалида, Фарғонага ташрифим давомида ривожланмаган, эктремизм таҳдидига бой ҳудудни кўрсам керак деб ҳисоблаган эдим, аммо ушбу таҳдидларни ҳеч қаерда кузатмадим. Мен у ерда амалга оширилаётган конструктив ишлар, тадбиркор ва ишбилармон инсонлар, уларнинг илиқ муносабати ва меҳмондўстлигини кузатдим.
Самарқандга ташрифим қисқа муддат давом этган бўлса ҳам, Фарғона сингари жуда ҳам таъсирли кечди. 12 йилдан сўнг Самарқандга қайта келиш имкониятига эга бўлдим. Шаҳардаги ривожланиш ва ўзгаришлар – кўплаб янги иншоотлар, янги йўллар, институтлар, меҳмонхона ва бошқа индустриал бинолар ғоят ҳайратланарли даражада эди. Менинг “MAN” автомобил компаниясига ташрифим мамлакатнинг индустриал ривожланишини кўрсатади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, 25 йил давомида Ўзбекистон дунёдаги ҳеч қайси давлат ушбу вақт оралиғида эриша олмайдиган ютуқларга эришди. Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёратга қилган вақтимиз жуда ҳам ҳиссиётли кечди. У хақиқий қахрамон, миллат асосчиси ва халқ отаси ҳисобланади. Кўплаб инсонларнинг гавжум ҳолда ўз етакчилари қабрини зиёрат қилиши эътиборимиздан четда қолмади.
Хулоса сифатида, Ўзбек халқининг юрак тубидаги холисона, табиий чиқаётган муҳаббати ва эътиборидан мамнун бўлдим. Бу мамлакатнинг бой маданиятини англатади. Ўзбек халқига чексиз ҳурматимни билдириш учун етарлича сўз топа олмайман. Мен илиқ ва ширин таассуротлар ҳамда яқин вақт оралиғида қайтиб келиш шарти билан қайтмоқдаман.
Сайловлар борасида таассуротлар
Бугун Ўзбекистон ривожланиш ва тараққиётнинг сиёсий ҳамда иқтисодий йўналишидаги янги замонга қадам қўйди. Тошкент, Самарқанд ва Фарғонадаги сайловлар жуда таассуротларга бой кечди. Ҳукумат томонидан ташкилий масалаларга катта эътибор қаратилди, сайловчиларга барча имкониятлар ва ахборотлар тақдим этилди. Президентлик номзодлари тўғрисидаги маълумотлар барча сайлов участкаларида мавжуд. Барча тадбирлар тизимли ҳолатда бўлди. Фикримча, сайловлар 7 та ўзига хос хислатга эга бўлди:
1. Болалар учун имкониятлар – оналарга кўмак бериш мақсадида яхши жихозланган болалар хонасининг ташкил этилганлиги.
2. Шифокор ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш хоналарининг мавжудлиги.
3. Қария ва ногиронларга яратилган имкониятлар. Сайлов участкаларига бора олмайдиган инсонларнинг уйларига махсус қути етказилиб, овоз бериш имконияти яратилди.
4. Илк бора кўзи ожиз инсонлар учун махсус сайлов қоғозлари жорий этилди.
5. Илк бора қамоқхоналардаги шахсларга сайловда овоз бериш шароити яратилди.
6. Энг муҳими, 4 декабрда сайловда иштирок эта олмайдиган шахслар учун олдиндан 10 кун ичида ўз овозларини бера олиши учун шароит яратилди.
7. Сўнггиси, илк бора ёш сайловчилар учун махсус совғалар жорий этилди. Бу эса ўз навбатида, янги раҳбарни сайлашда ўзларининг сиёсий фаоллигини янада оширишда кўмак беради.
Хулоса қилиб, сайлов жараёнлари ҳеч қандай қийинчиликсиз ва кўтаринки кайфиятда ўтказилди ва ишончим шунга комил бўлдики, бутун халқ мамлакатнинг 25 йил давомида эришган ютуқ ва ривожланишининг давомини кутмоқда.