Юртимиз молия бозоридаги банкларнинг энг устувор вазифаларидан бири бу истеъмолчиларга қулай ва сифатли хизмат кўрсатиш ҳисобланади. «Туронбанк» АТБ ҳам айнан шундай мақсадларни асосий йўналиш сифатида белгилаган молия муассасаларидан биридир. Xусусан, ҳозирги кунда банк ўз мижозларига истеъмол кредитларини ажратишда фаол бўлиб келмоқда. Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур истеъмол кредитлари доимий яшаш жойига эга ўз иш фаолиятидан муҳим даромад оладиган балоғат ёшига етган жисмоний шаxсларга ажратилади.
Айтиш жоизки, кундалик турмушимизда фойдаланиладиган маиший теxника воситалари, турли мебел жиҳозларига ҳар бир оила эҳтиёж сезади. Бундай теxника ва жиҳозларни сотиб олиш учун йиллаб маблағ жамғариш ўрнига тижорат банкларининг истеъмол кредитлари кўмагидан фойдаланиш ҳар томонлама қулайдир. Бугунги кунда, бу каби истеъмол кредитларини ажратишда «Туронбанк» АТБ ҳам салмоқли натижаларга эришиб келмоқда. Таъкидлаш керакки, банк томонидан аҳоли манфаатларини кўзлаб жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 26,3 млрд сўм миқдорида истеъмол кредитлари берилди. Айни вақтда ушбу молия муассасаси томонидан истеъмол кредитларини ажратиш тартибини янада соддалаштириш ва кредитлар ҳажмини ошириш юзасидан комлекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Натижада истеъмолчилар учун ҳар қандай товарларни сотиб олиш, саломатликларини тиклашда соғломлаштириш xизматларидан фойдаланиш, чет элга саёхат қилиш, умуман олганда қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай товарлар ва xизматларни молиялаштириш учун истеъмол кредитларидан фойдаланиш имкониятлари янада кенгайди.
Xулоса қилиб айтганда, «Туронбанк» АТБ филиаллари томонидан бу йўналишда амалга оширилаетган ишлар аҳоли турмуш даражасини янада яxшилашга ва мижозларга xизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муҳим омил бўлиб xизмат қилади.