Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Омонатингизни икки баробар қилиб қайтариб олинг!

Янгиланган сана:  20 Октябр 2020, 11:07
20 Oct 2020

bonus.png

Туронбанк жойлаган омонатингизни икки баробар қилиб қайтаришни бошлади!

Ҳозиргача Ўзбекистондаги ҳар қандай банк катта фоизларда, муддати ва шартлари қулай бўлган кўплаб омонат турларини таклиф этиб келган эди. Туронбанкнинг навбатдаги акцияси билан эса одамларимиз маблағларини нафақат кўпайтириш балки, жойлаган пулларини яна шунча қилиб қайтариш йўлга қўйилди.

Бунинг учун Сиз ўз жамғармангизни жорий йилнинг 20 октябридан 2021 йилнинг 20 февралига қадар “Омадли бонус” акциясига ишониб топширишингиз керак бўлади.

Таклиф этилаётган шартлар ҳам жуда қулай:

Муддати – 1 йил;

Фоизи – 17%;

Минимал бошланғич бадал миқдори – 10 млн. сўм;

Фоизлар олинмаган тақдирда унга ҳам фойда қўшилиб бораверади.

Масофавий хизматлардан фойдаланишни хуш кўрувчилар мазкур ютуқли акцияда онлайн иштирок этишлари ҳам мумкин. Албатта, Туронбанкнинг расмий сайти ёки “MyTuron” мобил иловаси орқали бўш пул маблағларни омонатга жойласа бўлади. Акция ғолиблари 2021 йилнинг июнь ойида Random.org дастури орқали тасодифий танлов асосида банкнинг ҳар бир филиалидан бир нафардан аниқланади. 

Батафсил маълумот.

/ Манба: Матбуот хизмати / Кўришлар: 882
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech