Унда «Туронбак»ка мурожаат қилинг
Мамлакатимиз молия-банк хизматлари бозори соғлом рақобат муҳитида ривожланиб бормоқда. Хизматларнинг қулай шартлар асосида таклиф этилиши эса молия муассасалари мижозлари сонининг ортиб боришига хизмат қиляпти.
Юртимиздаги йирик молия ташкилотларидан бири “Туронбанк” АТБ томонидан ҳам таклиф қилинаётган банк хизматлари ўзининг қулай шартларга эгалиги, банк хизматларининг тезкор кўрсатилаётгани билан ажралиб туради. Банк ва унинг филлиаллари мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзининг молиявий кўмаги билан фаол иштирок этиб келаётир. Бу ўз навбатида жойларда кичик бизнес, саноат корхоналарининг бунёд этилишида ҳамда янги иш жойларининг ташкил қилишида яққол намоён бўляпти. Молия ташкилоти мижозларга кредитлар тақдим этиш билан бир қаторда замонавий ва тезкор банк хизматларини ҳам таклиф этиб келади. Барчага яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси дунёда автомобиль ишлаб чиқарувчи саноқли давлатлар қаторига киради. Истиқлол йилларида саноатнинг ушбу тури кескин ўсишга эришди. Миллий автомобилларимизни сотиб олишни орзу қилмайдиган юртдошларимиз бўлмаса керак. «Туронбанк» мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиб олиш ниятидаги ҳамюртларимизга жуда қулай имкониятни тақдим этмоқда.
Мамлакатимиз аҳолисининг автотранспорт воситаларига эҳтиёжларини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида “Туронбанк” АТБ тизимида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган авторанспорт воситасини иккиламчи бозордан (фойдаланилган автомобиллар) сотиб олиш учун истеъмол кредити ажратиш тартиби жорий қилинди. Мазкур тизимга кўра юртдошларимизга иккиламчи бозордан республикамизда ишлаб чиқарилган авторанспорт воситасининг бирор турини сотиб олиш учун истеъмол кредитлари ажратилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳамда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”, “Истеъмол кредити тўғрисида”, “Гаров тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ушбу кредит жисмоний шахсларга иккиламчи бозордан “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган авторанспорт воситаларини сотиб олишга истеъмол кредитларини ажратиш тартиби тўғрисида” Низом талабларига мувофиқ берилади.
Истеъмол кредитининг бошланғич бадал суммаси “Автокредит” ва “Автокредит аванс” омонат жамғармасига топшириш йўли билан расмийлаштирилади.
Иккиламчи бозордан автомашина сотиб олиш истагида бўлган юртдошларимиз республикамиз ҳудудида фаолият кўрсатаётган «Туронбанк» филлиалларида ушбу омонатларга пул маблағини қўйиб, кредит расмийлаштириши мумкин.
Шу ўринда қўшимча омонатларга пул маблағлари қўйилиб, ажратиладиган кредитга қисқача тавсиф бериб ўтсак. “Автокредит плюс” жамғарма омонати бошланғич бадал маблағи пластик карточка ҳисоб рақамидан топширилади.
“Автокредит люкс” жамғарма омонатига эса бошланғич бадал маблағи фақат нақд пулда топширилади ва омонатга йиллик 18 фоиз ҳисобида устама тўланади:
Жамғарма омонат ҳисобварағига топшириладиган бошланғич бадал маблағи ҳамда кредит эвазига сотиб олинадиган автотранспорт воситаси кредит таъминоти сифатида гаровга олинади.
Кредит қолдиғи кредит таъминоти сифатида гаровга олинган омонат маблағига тенглашганда, омонатдаги маблағ кредит қолдиғини сўндириш учун йўналтирилади.
Мазкур кредитлар ўзимизда ишлаб чиқарилган, иккиламчи бозорда сотилаётган, ишлаб чиқарилганига етти йилдан ошмаган автотранспорт воситаларига тақдим этилишини айтиб ўтмоқчимиз. Автотранспорт сотиб олиш учун кредит олувчилар шартнома тузилгунга қадар 18 ёшга тўлган, тўлиқ муомала лаёқатига, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи ва иш жойига эга бўлган, доимий даромад манбаи бўлган юртимиз фуқаролари бўлишлари шарт.
Агар Сизга “Туронбанк” АТБнинг кредитлаш шартлари маъқул бўлса, банк филиалларига ариза билан мурожаат қилишингизни тавсия этамиз. Зеро, «Туронбанк»нинг мақсади халқимиз турмушининг юксалиши ва оилаларга хурсандчилик улашишдан иборат.