Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Aккредитация тартиби

Янгиланган сана:  ...

Aккредитация тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 23 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 243-сон қарорига асосан молия муассасаси томонидан мухбирларни аккредитация қилиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. “Туронбанк” AТБ тизимида ўз мухбирларини аккредитациядан ўтказиш истагида бўлган ОAВ мазкур Қарорда белгиланган тартибдаги тегишли буюртмани беришлари лозим. Унга:

оммавий ахборот воситасининг номи ва тури;

ихтисослашуви;

тарқалиш ҳудуди;

электрон почта манзили;

таҳририятнинг телефонлари ва факслари рақамлари;

аккредитацияга тақдим этилган мухбирларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

касб вазифаларини бажариш учун мухбирлар ўзи билан бирга олиб юриши зарур бўлган техник жиҳозлар, мухбирларнинг хизмат мавқеи, паспорти, дипломи нусхалари, електрон почта манзили, телефон ва факс рақами ҳамда белгиланган шаклдаги тўртта фотосуратни илова қилган ҳолда маълумот тақдим етиши сўралади.

Юборилган сўров ташкил этилган Aккредитация комиссиясининг эксперт гуруҳи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари вакилларини давлат ҳокимияти органлари ҳузурида аккредитация қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги низом. https://lex.uz/docs/1085185

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech