Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Алишер Навоий ва Бобур адабий мероси

Янгиланган сана:  28 Март 2024, 09:28
13 Feb 2023

   Февраль ойида буюк аждодларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд топган кунлари муносабати билан турли тадбирлар ва адабий кечалар ўтказилиши ҳеч кимга сир эмас. «Туронбанк» АТБда ўтказилган навбатдаги Маънавият соати ҳам буюк адабиёт султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳамда ижодига бағишланди. Мумтоз адабиётимиз тарихидаги икки буюк сиймо ижодини ўрганиш орқали чинакам инсон ҳаёти қандай бўлиши кераклиги ҳақида етарлича тасаввурга эга бўлишимиз мумкин.

   Маънавият соатида Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи директори ўринбосари, филология фанлари номзоди, доцент Отабек Жўрабоев ҳамда музейи илмий ходими Абдурасул Эшонбобоев иштирок этди. Тадбир давомида Бобур ижодий меросининг оламшумуллиги ҳамда Алишер Навоийнинг ижоди, ғазалларию достонлари ҳамда уларда сўз юритилган мавзулар борасида суҳбат қурилди.

1.jpg
9.jpg
11 (2).jpg
7.jpg

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 320
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech