Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мустақиллик – буюк неъмат!

Янгиланган сана:  13 Феврал 2023, 14:54
30 Aug 2022

      Ходимларнинг маънавий бойлигини ошириш мақсадида «Туронбанк» АТБда доимий тарзда Маънавият соатлари ташкил этилиб, маданият, санъат, тарих сингари йўналишларда турли мавзулар муҳокамалар марказида бўлади. Навбатдаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Марказий амалиёт бошқармасида ташкил этилиб “Мустақиллик – буюк неъмат” мавзусига бағишланди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикасида Мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар, сўнгги йилларда эришилаётган ютуқлар ҳамда Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамияти орасида муносиб ўрин эгаллаётганлиги ва мамлакатимиз ривожланишида банк ходимларининг ўрни борасида ҳам сўз юритилди.
3.jpg
2.jpg
     Тадбирга Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Муқаддас Холиқова ҳам таклиф этилди. Халқ ардоғидаги санъат устаси Мустақиллик йилларида санъатга бўлган эътибор, театр ҳамда кино соҳасида юз бераётган ўзгаришларни қайд этди. Умуман олганда Муқаддас Холиқованинг иштироки тадбирнинг барча иштирокчиларига аъло кайфият улашди. 

4.jpg
1.jpg

/ Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 209
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech