Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

IFC билан навбатдаги келишув имзоланди!

Янгиланган сана:  14 Феврал 2024, 14:18

KUN.UZGA_7.jpg

Туронбанк IFC билан трансформация қилиш бўйича келишув имзолади!

Замон тараққий этаётган бугунги кунда банк хизматларига бўлган талаб кундан – кунга ошиб бормоқда. Бунда эса албатта энг сўнгги технологияларни қўллаган ҳолда иш юритувини жорий этиб, осон, тезкор ва сифатли банк маҳсулотларини ишлаб чиқиш муҳим саналади. Ўзбекистон молия бозорида ўзининг муносиб рейтингига эга Туронбанк, мижозлар учун мана шу каби қулай ва инновацион хизматларни таклиф этиш мақсадида замонавий трансформация жараёнларини бошлаб юборган ва бу борада муайян ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, айни йўналишда нуфузли халқаро молия ташкилотлари билан ҳам ижобий алоқалар йўлга қўйилган. Сўзимизнинг исботи сифатида, 2021 йилдан бошлаб Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ўрнатилган ҳамкорлик муносабатларини келтиришимиз мумкин. Унинг натижасида дастлабки босқичда Туронбанк фаолияти чуқур таҳлил қилинди.

2 (28).jpg

Ўзаро ҳамкорликнинг навбатдаги иккинчи босқичи эса 2022 йилдан бошланиб, унда IFC экспертлари томонидан банкнинг жорий операциялари, кредит жараёнлари, рискларни бошқариш, корпоратив бошқарув бўйича батафсил баҳолаш олиб борилди ҳамда молия муассасасининг бизнес жараёнлари диагностикадан тўлиқ ўтказилди. Натижада, хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш учун Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан ҳамкорликда Туронбанкни 2022-2025 йиллар давомида тўлиқ трансформация қилиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Мазкур йўл харитасида белгиланган режаларни амалга ошириш мақсадида 2022 йилнинг 10 август куни Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан банк фаолиятини тўлиқ трансформация қилиш бўйича навбатдаги келишув шартномаси имзоланди.

1 (26).jpg

Тадбирда “Туронбанк” АТБ Бошқарув раиси Чори Мирзаев, IFC билан имзоланган мазкур ҳамкорлик келишуви давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми эканлигини қайд этди. Халқаро молия корпорациясининг (IFC) яқин Шарқ, Марказий Осиё, Туркия, Aфғонистон ва Покистон бўйича молия институтлари гуруҳи менежери Мехмет Мумджуоглунинг таъкидлашича, “Туронбанк” АТБ билан тузилган стратегик ҳамкорлик ҳукуматнинг иқтисодиётдаги улушини камайтириш бўйича амалга оширилаётган саъйи – ҳаракатларнинг муҳим босқичларидан биридир. Биз Туронбанк билан ўзаро ижобий алоқаларни йўлга қўйганлигимиздан мамнунмиз ва банкнинг кичик ўрта бизнес тармоғи, шунингдек сув хўжалиги каби йўналишлардаги фаолиятини юқори баҳолаймиз дейди IFC менежери Мехмет Мумджуоглу.

3 (22).jpg

Қайд этиш лозимки, Туронбанк ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга олиб чиқилиши банкни хусусийлаштириш жараёнларини янада тезлаштиришга хизмат қилади. Бу орқали эса мижозлар базасини ошириб, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бир неча карра яхшилаш, бизнес вакиллари учун таклиф этиладиган маҳсулотларнинг турларини кўпайтириш, натижада банкни агросавдо ва чакана хизматлар йўналишида янада ривожланган тижорат молия муассасасига трансформация қилиш кўзда тутилгандир.

4 (15).jpg

Шунингдек, ўз фаолиятида сув ресурсларидан фойдаланувчи мижозларни қўллаб-қувватлаш, уларни молиялаштириш учун инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали «Мовий» усулдаги молиявий банк бўлиш имкониятларини ўрганиш ҳам режалаштирилган.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech