Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳар бир оила - тадбиркор

  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.
Ҳар ойлик тўлов: ... сўм
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 9 июнда рўйхатга олинган ““Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги 3022-сонли Низомга асосан имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни ёлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.  
Кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.

Фоиз ставкаси - йиллик 8 фоиз.
Кредит муддати - 3 йилгача.
Имтиёзли давр - 6 ойгача.

Жисмоний шахсларга - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача;

Давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига - энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда.

Туман ва шаҳарларда самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд лойиҳаларга (бундан буён матнда самарали лойиҳалар деб юритилади) дастур доирасидаги ресурслар ҳисобидан энг кам иш ҳақининг 1000 бараваридан ортиқ миқдорда йиллик 8 фоиз ставкада имтиёзли кредит ажратилиши мумкин. Тижорат банки дастур координаторларининг самарали лойиҳани имтиёзли кредитлашга берган хулосасига мувофиқ банкнинг ички кредит сиёсати асосида кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.

Кредитлар қуйидаги мақсадлардан ташқари бошқа барча йўналишларга ажратилади:
  • илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш;
  • савдо-воситачиликни амалга ошириш;
  • умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
  • ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш;
  • маъмурий харажатларни тўлаш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов.
Ҳозирча маълумот йўқ
Кредит олиш учун жисмоний шахслар томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
  • Ариза;
  • Паспорт нусхаси;
  • Жисмоний шахсларга кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбари ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома.
Бунда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталайди.

Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:  
  • ариза;
  • бизнес-режа,
  • тегишли давлат солиқ инспекциясига охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия баланси (1-сон шакл), 90 кундан ортиқ муддатдаги қарзларга доир солиштириш далолатномалари, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сон шакл), янги ташкил этилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил етмаган холда фаолият юритаётган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно. 
Қарз олувчи — кичик тадбиркорлик субъектлари кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим етади:
  • учинчи шахс кафиллиги;
  • суғурта полислари; 
  • кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) кафиллиги;
  • қонун ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech