Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити!

Янгиланган сана:  19 Июл 2021, 10:57
  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
  • Фоиз ставкаси (%):
  • Бошланғич бадал (%):
  • Суғурта бўйича харажатлар:
  • Гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришга сарфланадиган харажатлар:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.
Ҳар ойлик тўлов: ... сўм

«Туронбанк» АТБ ва «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ ўртасида имзоланган Бош келишув

"Туронбанк" АТБ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5715-сонли фармонига асосан ипотека кредитларини ажратади.

Ипотека кредитарини ажратиш шартлари:

Ипотека кредитлари узоқ муддатли кредит бўлиб, 20 йил муддатга ажратилади;

Ипотека кредитлари ўрта ва кам даромадли аҳоли вакилларини уй-жой билан таъминлашга мўлжалланган;

Бирламчи ва иккиламчи бозордан ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш имконияти мавжуд;

Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш имконияти мавжуд.

Уй-жойни қайта таъмирлаш учун кредит ажратиш шартлари:

Кредит муддати: 10 йил;

Кредитнинг максимал суммаси: 80 млн. сўмгача;

Йиллик: 16,5%;

Кредит муомала лаёқатига эга, 18 ёшдан кичик бўлмаган ва 60 ёшдан ошмаган, ойлик даромади (уй хўжалиги) 15,0 млн. сўмдан кўп бўлмаган Ўзбекистон Республикаси резидентларига ажратилади.

Алоҳида шартлари:

Кредитнинг максимал миқдори 400,0 млн сўм;

Йиллик: 17,5%;

Кредит муддати: 10 йилдан 20 йилгача;

Ипотека объекти якка тартибда қурилган уй-жойлар ёки кўп қавватли уйдаги хонадонлар;

Кредит олувчи доимий даромад манбаига эга бўлиши керак;

Фақатгина жисмоний шахслар кредит олиш ҳуқуқига эга;


Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;

  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;

  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:

  • Ариза
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорт нусхаси (кредит инспектори томонидан паспортнинг аслидан нусха олинади);
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларациялар уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари. Бунда, охирги 12 ой давомида доимий даромад мавжуд бўлмаган ҳолларда, охирги ойларда олинган даромаддан ўртача даромад ҳисобланиши мумкин;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • якка тартибда уй-жой қуриш ҳамда реконструкция қилишга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарз олувчи томонидан тасдиқланган лойиҳанинг нусхаси;
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп квартирали уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг 25%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси;
  • Уй-жойни қайта таъмирлашга ипотека кредити ажратилганда пудратчи ташкилот томонидан сотиб олинадиган қурилиш материаллари ва /ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси (смета) бўйича дастлабки ҳисоб-китоби.
  • Мустақил баҳоловчи томонидан мулкнинг бозор қийматини аниқлаш бўйича ҳисоботи;
  • агар ипотека кредити ёш оилалар учун "Ёшлар" кўп квартирали уйидаги квартирани сотиб олишни молиялаштириш учун ажратилаётган бўлса, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ёш оилалар учун "Ёшлар" кўп квартирали уйларидаги квартираларни сотиб олишга ипотека кредити бериш бўйича шартномалар тузиш учун тавсияномаси;
  • Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech