Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ПФ-6186-сонли Фармонига асосан ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ

Янгиланган сана:  22 Сентябр 2021, 19:03
  • Зарур сумма:
  • Кредит муддати:
  • Фоиз ставкаси (%):
  • Бошланғич бадал (%):
  • Суғурта бўйича харажатлар:
  • Гаров шартномасини нотариал расмийлаштиришга сарфланадиган харажатлар:
Ҳисоб-китоблар тахминий. Кредит бўйича янада батафсил маълумот банк бўлимида тақдим этилади.
Ҳар ойлик тўлов: ... сўм

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан (ПҚ-6186 Қарорига асосан) ажратиладиган Ипотека кредитлар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6186-сонли Фармонига асосан аҳолига уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш.


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратилган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни (шу жумладан, янги тартиб доирасидан ташқари қурилган ва бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни) сотиб олиш учун қуйидаги шартларда берилади:

Республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) якка тартибда уй-жой қуриш учун ипотека кредити ажратилади. Бунда кредит маблағлари пудратчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади. Кредит таъминоти сифатида бошқа кўчмас мулк гаровга тақдим этилади, кредит ҳисобига қурилган уйнинг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганидан сўнг гаров мулк алмаштирилади.

Кредит фоизи: 

Вилоят марказлари ва шахарлари хамда Тошкент шаҳри учун йиллик 18 фоиз;

Республиканинг қишлоқ жойлари учун йиллик 17 фоиз (фоиз ставкалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса – ўзгаришсиз қолади).

Кредитнинг максимал миқдори:

  • Вилоят қишлоқ жойларида: 238 млн. сўмгача
  • Вилоят шаҳар жойларида: 309,4 млн. сўмгача
  • Тошкент шаҳрида: 339,15 млн. сўмгача
Изоҳ: Ипотека кредити олиш учун субсидия ажратилганда хонадон майдони 70 кв.м.дан ошмаслиги керак.

ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан аҳолига бирламчи уй-жой бозорида квартирани сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқич. Фуқаронинг тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, ўз танлови асосида бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни танлайди ва пудрат ташкилоти билан шартнома имзолайди.
2-босқич. Фуқаро тижорат банк филиалларига танланган квартирани сотиб олиш учун ипотека кредити ажратишни сўраб ариза билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
  • қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчининг) паспортининг асли;

  • пудрат ташкилоти билан тузилган квартира сотиб олиш бўйича шартнома;

  • қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишлаган тақдирда – ишланган даври учун) олган даромадлари тўғрисидаги маълумотномалари;

  • субсидия хабарномаси (субсидия ажратиш тўғрисида ижобий хулосага эга бўлган шахслар учун).

3-босқич. Банк томонидан потенциал қарз олувчиларга қуйидаги шартларда ипотека кредитлари ажратилади:
  • кредит муддати – 20 йил;
  • кредит фоизи – 17%дан - 18%гача;
  • кредит тўлов усули – ҳар ойда тенг миқдорларда аннуитет ёки дифференциал усулда (мижознинг хоҳишига кўра).
  • Имтиёзли давр - 6 ой (мижознинг хоҳишига кўра)
Бунда потенциал қарз олувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

а) ипотека кредити олиши учун мурожаат қилган кунда 18 ёшга тўлган ва  60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;

б) доимий иш жойига ва даромадлар манбаига эга бўлган шахслар;

в) қарз юки кўрсаткичи, яъни қарз олувчининг барча кредитлари бўйича ўртача ойлик тўловлари миқдорининг қарз олувчи (ва биргаликда қарз олувчиларнинг) тасдиқланган ўртача ойлик даромадига нисбати 70 фоиздан юқори бўлмаган шахслар.

Қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг қарз юки кўрсаткичи белгиланган меъёрдан юқори бўлганда, уларнинг банк олдидаги қарз мажбуриятларини таъминлаш юзасидан юридик шахсларнинг кафиллиги қабул қилиниши мумкин;

г) ипотека кредити ажратишни кўриб чиқиш вақтида кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган шахслар.

4-босқич. Банк томонидан ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилингандан (субсидия хабарномасига эга қарз олувчилар учун бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия маблағлари банкка ўтказиб берилгандан) сўнг;

  • банк ва қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ўртасида кредит шартномаси расмийлаштирилади;
  • қарз олувчи томонидан суғурта ташкилоти билан ипотека предметини таваккалчиликлардан суғурта қилиш шартномаси тузилади;
  • белгиланган тартибда уй-жойнинг олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади;
  • ипотека шартномаси тузилади ёки қонун асосида ипотека белгиланган тартибда Ўздавергеодезкадастрда рўйхатдан ўтказилади.

ПФ-6186-сонли Фармоннинг 6-бандига мувофиқ субсидиялар:

  • қишлоқ жойларда – биринчи беш йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

  • шаҳарларда – дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида ва биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун – Тошкент шаҳрида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

  • Субсидия – бошланғич бадални тўлаш учун қишлоқ жойларда берилмайди.


Қарз олувчи кредит олиш жараёнида қуйидаги харажатларни амалга оширади:

  • нотариал тартибда олди-сотди шартномаси бўйича харажатлар;

  • квартиранинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари;

  • суғурта қилиш бўйича харажатлар.

Ипотека кредитини олиш учун зарур хужжатлар:

  • Ариза;
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг паспорт нусхаси (кредит инспектори томонидан паспортнинг аслидан нусха олинади);
  • қарз олувчи (мавжуд бўлганда биргаликда қарз олувчилар)нинг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун доимий иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари. Бунда, охирги 12 ой давомида доимий даромад мавжуд бўлмаган ҳолларда, охирги ойларда олинган даромаддан ўртача даромад ҳисобланиши мумкин;
  • ипотека кредит мақсадига мос равишда кредит эвазига сотиб олинаётган уй-жойга ёки квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда уй-жой қуриш учун қарз олувчининг ер участкасига (доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи билан умрбод эгалик қилиш, мулк эгаси) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ёки реконструкция қилинадиган якка тартибдаги уй-жойга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
  • “Туронбанк” АТБда қарз олувчининг номига очилган омонат ҳисобрақамида кредит суммасининг:  
  • қишлоқ жойларда - 15%дан кам бўлмаган;
  • шаҳар жойларда - 15%дан кам бўлмаган пул маблағлари жойлаштирилганлиги тўғрисидаги банк маълумотнома (мавжуд бўлганда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашга субсидия хабарномаси);
  • қарз олувчи ҳамда сотувчи томонидан имзоланган кўп-қавватли уйдаги квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома;
  • Тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигини текшириш учун зарур ҳолларда талаб этилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech