Молиявий истеъмол кредити-жисмоний шахсларга истеъмол эхтиёжларини қондириш мақсадида фақат Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар сотиб олиш учун ажратилади |
![]() |
Кредит миқдори |
Фоиз ставкаси |
Кредит муддати |
Бошланғич тўлов |
Кредит қайтариш усули |
Имтиёзли давр |
БҲМнинг 300 баробаригача |
29% |
3 йилгача |
йўқ |
дифференциал |
йўқ |
Кредит мақсадлари ва миқдорлари ҳақида батафсил
Истеъмол кредит шартнома намунаси

Кредит доимий даромадга бўлган жисмоний шахсларга ажратилади.
Молиявий истеъмол кредитлари сотиб олинаётган товар ёки хизматларнинг 100 фоизигача миқдорида тақдим этилади. Жисмоний шахс эҳтиёжлари учун хизмат қиладиган товарлар, иш ёки хизматлар кредит объекти бўлиши мумкин. Истеъмол кредити товар етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
Молиявий Истеъмол кредити ажратилиши ва қайтарилиши миллий валюта - "сўм"да амалга оширилади.
- ариза;
- паспорт;
- товар ёки хизматларни сотиб олиш учун ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона ҳамда ташкилотлар билан мижоз ўртасида тузилган шартнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
- таъминотга доир ҳужжатлар.
Кредит таъминоти сифатида 3-шахс кафиллиги, суғурта полиси ёки ликвидли мол-мулк гарови қабул қилинади.