Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

HUMO

Янгиланган сана:  5 Август 2022, 16:44
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури: Депозит карта
  • Валюта: Ўзбек сўми
  • Тўлов тизими:
  • Карта тури: Депозит карта
  • Валюта: Ўзбек сўми
HUMO карталари турли харидлар ва хизматлар учун миллий валютада нақд пулсиз шу билан бирга контактсиз тўловларни амалга ошириш, картадан картага P2P ўтказмалар учун жуда қулай бўлган пластик карта. 

Карта пул бирлиги
   Сўм

Картани очиш бўйича банк хизмати
   36 000 сўм

Амал қилиш муддати
   5 йил

Картани қайта тиклаш
   36 000 сўм

Туронбанк Humo пластик картасининг афзалликлари:

  • Ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва пул маблағларини хавфсиз сақлаш;
  • On-line режимида тезкор ҳисоб-китоб амалиётларини амалга ошириш;
  • Нақд пул маблағингизнинг йўқолмаслиги ёки ўғирланмаслиги кафолати;
  • Ҳисоб-китобларнинг аниқлиги;
  • Исталган пайтда банкомат орқали картадаги пулларни нақдлаштириш
  • 50 ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валютани банкомат орқали сотиб олиш

Туронбанк Humo пластик картаси ёрдамида қуйидаги тўловлар ва операцияларни амалга ошириш мумкин:

  • Карта ҳисоб рақамига меҳнат ҳақингиз ва унга тенглаштирилган тўловларни ўтказиш;
  • Савдо терминаллари ўрнатилган савдо пунктларида харид қилинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;
  • Банк ғазналарида нақд пул маблағини олиш (фақат индивидуал ва меҳнат ҳақи карталар бўйича);
  • Пул маблағини карта ҳисоб рақамидан юридик ва жисмоний шахслар ҳисоб рақамларига ўтказиш, масалан, институтда таълим олиш учун ёки кредит бўйича қарзларни узиш учун;
  • Карта ҳисоб рақамига нақд пул маблағини ўтказиш;
  • Коммунал ҳизматлар учун тўловларни амалга ошириш ва бошқалар.


QR-код онлайн тўловнинг хавфсиз ва ишончли платформаси:

  • QR-код (Quick Response Code) – тезкор аниқланадиган код бўлиб, у объект ҳақидаги маълумотни ўзида мужассам этади ва савдо терминалисиз тўловларни қабул қилиш имкониятини яратади. Агар онлайн ҳарид бўлса, банк картаси ёки шахсий маълумотлар талаб этилмайди.

Humo пластик картаси эгаси One Touch хизматидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

One Touch - қулайликни қадрловчилар учун инновацион хизмат.

  • Уни уланг ва ўзингиз билан Humo терминалини олиб юришга ҳожат қолмайди - у смартфонингизнинг ўзида бўлади!
  • Туронбанк ва Humo тўлов тизимидан премиум-хизмат куйидаги холатларда қулай:
    - етказиб бериш хизмати; 
    - такси хизмати;
    - кичик савдо нуқталарида фаолият юритувчи тадбиркорларга.
  • One Touch хизматини телефонда фаоллаштириш учун банк билан боғланинг ва шартнома имзоланг.
  • Сервис фақат Android ва NFC тизими мавжуд смартфонлар учун.

Шартнома шакли

SMS-banking хизмати - карта эгасининг уяли алоқа телефонига картадаги қолдиқ суммаси, карта орқали бажарилган амалиётлар ҳамда уларнинг аниқ вақти, амалиёт амалга оширилган жой ва савдо шаҳобчаси қайд этилган СМС хабарнома келади. 

Карта очиш - 36 000 сўм

Паспортингиз билан банкимизнинг сизга яқин бўлган офисларидан бирига мурожаат қилинг ёки расмий веб-сайтимиз орқали онлайн буюртма беринг.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг By Speech